Тадбиркорлик со
чилик соҳасидан келиб чиққан ҳолда бир қатор норматив-
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги масалани суд тартибида ҳал қилиш
чилик соҳасидан келиб чиққан ҳолда бир қатор норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган. 167 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 5-модда. 168 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 183-модда. 335 1-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги масалани суд тартибида ҳал қилиш ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 де- кабрдаги 12/149-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркин- лаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган ЎзР қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан улар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши му- носабати билан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга оид ишлар хўжалик судлари томонидан ХПК нинг 20 3 -боби Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга қоидаларига ва даъво иш юритишнинг уму- мий қоидаларига, умумий юрисдикция судлари томонидан эса, маъмурий суд иш юритиш қоидаларига мувофиқ кўрилади. ХПК нинг 155 14 -моддасига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чораси- ни қўллаш тўғрисидаги ариза хўжалик судига ёзма шаклда бе- рилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада ариза бе- рилаётган хўжалик судининг номи; ишда иштирок этувчи шахс- ларнинг номи ва уларнинг почта манзиллари; ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаган назорат қилувчи органнинг номи; ариза- да қўйилган талабга асос бўлган ҳолатлар; аризада қўйилган талабнинг асосларини тасдиқловчи далиллар; хўжалик суди- га мурожаат қилишга асос бўлган ташкилот ёки фуқаронинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни назарда ту- тувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; аризачининг талаби; низо- ни жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тар- тибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда назарда тутилган бўлса; ило- ва қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган бўлиши керак. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумки н. Ушбу моддада, шунингдек ушбу Кодекснинг 155 15 -моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ариза 336 (тақдимнома) билан судга мурожаат қилинганида маблағларни асоссиз равишда ҳисобдан чиқаришнинг олдини олиш бўйича тезкор чора кўриш зарурияти туғилса, суд ишда қатнашаётган шахс (ушбу ҳолатда – аризачи-назорат қилувчи орган)нинг муро- жаатига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган равишда даъвони таъминлаш чораларини кўриши мумкин. ЎзР ХПКнинг 77-моддасига мувофиқ, даъвони таъминлаш чо- ралари бўлиб, бошқа чоралар қатори жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш; жавобгарга муай- ян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш; бошқа шахсларга низо пред- метига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш ҳисобланади. Бунда судлар аризани қаноатлантириш рад этилга- нида қарор қабул қилиниши билан бир вақтда даъвони таъмин- лаш чораларини бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқарилиши за- рурлигини назарда тутишлари лозим. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тегишли ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома)лар билан мурожаат қилинганида, аризачилар (назорат қилувчи ор- ганлар) қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда давлат божи тўлашдан озод қилинади. ЎзР СКнинг 330-моддасига асосан, дав- лат солиқ хизмати органлари, молия ҳамда божхона органлари, шунингдек монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожланти- риш органлари – барча ишлар ва ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилинади. ЎзР Олий суди ҳамда Олий хўжалик судининг юқоридаги қўшма қарорининг 22-бандига кўра ишларни кўриб чиқиш на- тижалари бўйича билдирилган талаблар қаноатлантирилган тақдирда, тадбиркорлик субъектларидан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади, фаолиятни туга- тиш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно. Ушбу қарор шунингдек аризачилар – назорат қилувчи ор- ганлар давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги ёки озод қилинмаганлигидан қатъий назар, қонун билан белгиланган тар- тибда бошқа суд харажатларини, шу жумладан, почта харажатла- рини ҳам тўлашларини белгилайди. ЎзР ХПКнинг 90-моддасига асосан, почта харажатлари суд харажатлари таркибига кирити- лади. Кодекснинг 95-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иш- тирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво та- лаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги 337 ариза қаноатлантирилган тақдирда суд қарори унинг фойдасига чиқарилмаган тараф сифатида почта харажатлари тадбиркордан тўлиқ ундирилади. Судлар текшириш натижалари бўйича ҳуқуқий таъсир чора- ларини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўришда назорат қилувчи орган томонидан амалга оширилган текширишнинг қонунийлиги, асослилиги ва ошкоралигига, текширувчи томонидан текшириш- нинг даврийлиги ва муддатларига, тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилганлигига эътибор берган ҳолда ишнинг барча ҳолатларини пухта ўрганишлари ло- зим. Судлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсла- ри ҳаракатларига уларнинг ўз ваколатларини амалга ошириш пайтида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этганликлари ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томони- дан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 169 6, 9, 12 ва 17-моддаларида назарда тутилган, текшириш учун асос бўлган ҳужжатларни тақдим этганликлари, текширишларни қайд этиш дафтарига ёзувлар киритганликлари, давлат сирлари, тижорат ва бошқа сирларни сақлашни таъминлаганликлари, текшириш ҳужжатини расмийлаштирганликлари ва уни тадбиркорлик субъ- ектига топширганликлари, хўжалик юритувчи субъектлари фао- лиятига аралашилмаслик нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо бериш- лари лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадбиркорлик субъектла- рига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича назорат қилувчи орган ва тадбиркорлик субъек- ти ўртасида келишув битими тузилишига йўл қўйилмайди. Тад- биркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриш жараёнида судлар шунга эътибор беришлари керакки, солиқлар, йиғимлар ва бошқа маж- бурий тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин қилинади. Чун- ки ЎзР СКнинг 11-моддаси талабига кўра, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама- қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тадбиркорлик субъект- 169 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда. 338 ларига нисбатан улар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошири- ши муносабати билан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга оид ишлар хўжалик судлари томонидан даъво иш юритишнинг уму- мий қоидаларига, умумий юрисдикция судлари томонидан эса, маъмурий суд иш юритиш қоидаларига мувофиқ кўрилади. ЎзР Президентининг 2005 йил 24 июндаги ПФ-3622-сонли «Тадбир- корлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 1-бандига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари то- монидан биринчи марта содир этилган, қасддан қилинмаган ва кам аҳамиятли, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар камроқ тушишига олиб келмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда материалларни суд органларига тақдим эт- масдан фақат маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади. Шу тариқа, бундай ҳолларда маъмурий жавобгарлик чоралари тегиш- ли назорат қилувчи органлар томонидан қўлланилади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling