Тадбиркорлик со
Рўйхатдан ўтказувчи орган ва банкларни хабардор
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тугатувчининг ҳаракатлари
3.2. Рўйхатдан ўтказувчи орган ва банкларни хабардор
қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари Рўйхатдан ўтказган орган ва банклар ҳужжатларнинг олинга- нини ёзма равишда тасдиқлаши шарт. Рўйхатдан ўтказган орган ва банкнинг ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белги, уларнинг тугатувчига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар рўйхатдан ўтказган орган ва банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанцияси ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганлигининг тасдиғи ҳисобланади. а) рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошла б: – корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшим- чалар киритиш тақиқланади; – мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол- мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни амалга оширишга йўл қўйилади; б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисоб рақамига ва иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хиз- мат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб: Шунингдек корхонага хизмат кўрсатувчи барча иккиламчи де- позит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ҳисоб рақамлари ҳамда муддатли депозит ҳисоб рақамлари: миллий валютадагилари – улардаги мавжуд маблағларни кор- хонанинг асосий ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда; хорижий валютадагилари – маблағларнинг мавжуд қолдиқ- ларини корхонанинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамлари очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олина- диган депозит ҳисоб рақамларига ёки, агар унинг асосий ҳисоб 382 рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб оли- надиган депозит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда ёпилади. 3.3. Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тугатувчининг ҳаракатлари а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона хо- димлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради; б) корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади; в) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар берилишини ташкил қилади, эълонларда қуйидагилар кўрсатилади: – корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек корхонанинг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади); – корхонанинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчи идентификация тартиб рақами; – рўйхатдан ўтказилган санаси ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили); – ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами); – кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги аризалар- ни қабул қилиш муддати; ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling