87
Нотурар жойни қайтадан турар жой тоифасига ўтказиш
тартиб-қоидалари
Нотурар жойни қайтадан турар жой тоифасига ўтказиш мулк-
дорнинг аризасига кўра ҳокимнинг қарори
билан амалга ошири-
лади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
◄
ариза берувчининг нотурар жой бинога мулкий ҳуқуқини
тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
◄
бинонинг туман (шаҳар) кўчмас мулк давлат кадастри хиз-
мати томонидан тайёрланган тархи.
Ҳокимнинг нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш
тўғрисидаги қарори ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч кун
муддатда қабул қилинади.
Ҳокимнинг нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш
тўғрисидаги қарори нусхаси бино мулкдори томонидан 1 иш куни
мобайнида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг
тегишли
ҳудудий хизматига, солиқ органларига ва коммунал хизматларга
тақдим этилади.