Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-
§
. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар 
(ПҚнинг 10–11-бандлари ва ВМҚнинг 11–12-бандлари)
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 
учун ҳужжатлар Тадбиркорлик субъектларини давлат рўй-
хатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби 
тўғрисидаги низомнинг III бўлими ҳамда Тадбиркорлик субъ-
ектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва 
рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби 
тўғрисидаги Низомнинг 11, 12, 16 ва 17-бандларига мувофиқ 
тақдим этилади.
35
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 
395-модда.


107
2.1. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифати-
да давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинадиган 
ҳужжатлар
Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўй-
хатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки Ўзбекистон Рес-
публикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассислар томонидан 
вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга 
шахсан келиб ёки почта орқали:
▪ хабардор қилиш тартибида 10-иловага мувофиқ шаклдаги 
ариза-хабарнома;
▪ рухсат бериш тартибида 9-иловага мувофиқ шаклдаги ариза 
тақдим этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, хабардор қилиш ҳамда рухсат 
бериш тартибида ариза (ариза-хабарнома)га илова қилинадиган 
ҳужжатлар айнан бир хилдир.
Шундай қилиб, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза 
(ариза-хабарномага) қуйидагилар илова қилинади:
давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусха-
си (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим 
этиладиган таъсис ҳужжатлари – устав ёки таъсис шартномаси ва 
устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган 
ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун – таъсис шартно-
маси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса – фақат 
таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхо-
налар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон 
хўжаликлари учун – фақат устав). Хорижий инвестициялар иш-
тирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа 
корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари та-
лаб этилади.
▪ давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳа-
қидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек 
давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик 
жамиятларидан ташқари);
фирма номларининг марказлаштирилган маълумот-

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling