Тадбиркорлик со
ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондида-
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондида-
ги ўз улушининг 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақида банк маълумотномаси, мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол- 109 мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар); в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун – туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси; г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун: қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган бар- ча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва омма- вий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат; қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъвола- шаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда); қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади). Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектла- рини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинади. Энди, шулар асосида барча ариза берувчилар томони- дан тақдим қилинадиган ҳужжатлар ҳақида кенгроқ тўхталамиз. Шундай қилиб, ҳар қандай юридик шахс фаолиятининг ҳуқуқий асоси бўлиб қонун ҳужжатлари билан бир қаторда унинг таъсис ҳужжатлари – устав ва таъсис шартномаси бўлиб ҳисобланади. ЎзР ФКнинг 43-моддасига кўра юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ва устав асосида ёхуд фақат таъ- сис шартномаси асосида иш олиб боради. Юридик шахснинг таъ- сис шартномаси унинг муассислари томонидан тузилади, устави эса – тасдиқланади. Бир муассис томонидан ташкил этилган юри- дик шахс шу муассис тасдиқлаган устав асосида иш олиб боради. Таъсис ҳужжатларининг рўйхати юридик шахсларнинг таш- килий-ҳуқуқий шаклига қараб фарқланади. Бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун – таъ- сис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса – фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, ху- 110 сусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун – фақат устав юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади. Таъсис шартномаси ўз моҳиятига кўра консенсуал шартно- ма бўлиб, юридик шахс ташкил этилаётган ва фаолият юрита- ётган жараёнда муассислар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади 36 . Юридик шахснинг устави унинг фуқаролик оборотидаги ҳуқуқий ҳолати ҳамда унинг иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади. Юридик шахснинг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзи- ли), юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва унитар корхоналар- нинг, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаоли- ятининг соҳаси ва мақсадлари белгилаб қўйилган бўлиши керак. Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳа- сида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол- мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартномада фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, юридик шахс фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари ва тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Таъсис шартномасига муас- сисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритили- ши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилинадиган банк Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling