Муҳр ва штамп
Муҳр – ваколатли шахс томонидан у билдирган истак-
хоҳишнинг ёки унга нисбатан тайёрлаш, сақлаш ва фойдала-
нишнинг алоҳида тартиби белгиланган бошқа ахборотнинг
ҳақиқийлигини қўшимча равишда расман тасдиқлаш учун ишла-
тиладиган восита. Муҳрлар асосий, таркибий, шахсий ва ёрдамчи
муҳрларга бўлинади.
Штамп – уларга нисбатан тайёрлаш, сақлаш ва фойдала-
нишнинг алоҳида тартиби белгиланган ахборотни тасдиқлаш
ёки ҳужжатларни рўйхатга олиш воситаси. Штамплар бурчак,
рўйхатга олиш (ҳисоб), ахборот, шунингдек шахсий штампларга
бўлинади.
Юридик шахсларнинг номлари, шунингдек жисмоний шахс-
ларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилган барча турдаги
муҳр ва штамплар штемпель-ўймакорлик корхоналари томонидан
ички ишлар органлари берадиган рухсатномалар асосида тайёрла-
нади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирлан-
ган муҳрдан фойдаланиш ҳуқуқига уларга ушбу ҳуқуқ амалда-
ги қонун ҳужжатларига биноан берилган давлат корхоналари,
муассаса ва ташкилотлари эгадир. Жамоат ташкилотларининг,
мулкчиликнинг нодавлат ва аралаш шаклларига асосланган кор-
хоналар, муассаса ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси
Давлар герби тасвирланган муҳрни ишлатишлари тақиқланади.
Муҳрлар Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улар-
дан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом
38
(рўйхат рақами
1077, 2001 йил 27 октябрь) талабларини ҳисобга олган ҳолда
думалоқ, чўзинчоқ, ромбсимон ва учбурчак шаклларда тайёрла-
ниши мумкин.
38
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари-
нинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 20-сон.
116
2.2. Тадбиркорлик субъектларини якка тартибдаги
тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун
Do'stlaringiz bilan baham: |