Тадбиркорлик со
Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»)
1.3. Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи
юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар») ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспек- цияларида (ҳозир бўлиш тартибида) амалга оширилади. Товарларни импорт қилиш ва уларни сотиш билан шуғул- ланувчи жисмоний шахслар фаолиятини янада тартибга солиш, савдонинг уюшган, маданиятли шаклларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 августдаги 387- сонли «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга со- лиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 34 асосан 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб тижорат фаолияти учун мўлжалланган то- варларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»)ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбир- корлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекцияла- рида (ҳозир бўлиш тартибида) амалга ошириладиган тартиб бел- гиланди. Мазкур қарорга мувофиқ юридик шахс бўлмасдан, импорт то- варларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолия- тини амалга ошириш учун: Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, ин- вестициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтишлари; тижорат банкида ҳисоб рақамлари очиши; экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномани белгиланган тартибда расмий- лаштириши; давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органларидан импорт операциялар субъектининг ҳисобга олиш картасини оли- ши шарт. 34 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 366- модда. 106 Таъкидлаш лозимки, Ҳукуматнинг юқоридаги қарорига асо- сан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли қарори 35 билан Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар- ни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбир- корларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Ушбу Низом тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар- ни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолия- ти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталари- ни бериш тартиби ва муддатини белгилаб беради. Шу билан бирга мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятнинг бошқа турла- ри билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб ке- лувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операция- лари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби- га алоҳида боб ажратилганлиги муносабати билан у ҳақда қуйида янада кенгроқ тўхталамиз. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling