Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   220
Bog'liq
publications 09

3-
§
. Якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисоб 
рақамини очиш ва операциялар ўтказиш
Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар 
шартномалар асосида амалга оширилади. Мижозлар томони-
дан ҳисобварақлар очиш учун банкка ҳужжатлар тақдим 
қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида уларга 
ҳисобварақлар очишлари шарт.
Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар 
шартномалар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисоб-
варақлари тўғрисидаги Йўриқнома
58
(рўйхат рақами 1948, 2009 
58
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-
модда.


158
йил 27 апрель)га мувофиқ, банк ҳисобварағи – банк ҳисобварағи 
шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) 
ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш 
ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маб-
лағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа опе-
рацияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажа-
риш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз 
ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш во-
ситасидир.
Мижозлар банкларда қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини 
очишлари мумкин:
а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари – ми-
жозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки унда-
ги ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган 
ҳисобварақ;
б) жамғарма депозит ҳисобварақлари – мижозларнинг дав-
рий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга оши-
риш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган 
ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган 
маблағлар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
в) муддатли депозит ҳисобварақлари – шартномада қатъий 
келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг маблағлари ҳисоби 
юритиладиган ҳисобварақ;
г) ссуда ҳисобварақлари – белгиланган тартибда мижозларга 
берилган кредитларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
д) бошқа депозит ҳисобварақлари.
Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан 
сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингун-
ча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча де-
позит ҳисобварағи ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асо-
сий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида 
очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари 
унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш юри-
дик шахснинг асосий ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса 
хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда тан-
лайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл 
валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, 
шунингдек, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит 
ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.


159
Юридик шахслар ўз асосий ҳисобварағини очгандан кейин 
улар ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органини хабардор 
қилган ҳолда бошқа банкларда миллий ва чет эл валютасидаги 
иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини 
очиш ҳуқуқига эгадирлар.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юри-
дик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон 
хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча 
депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар 
тақдим қилинади:
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
б) тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни хориж-
дан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – 
яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан бе-
рилган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб 
келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги 
тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
в) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг 
нусхаси;
г) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган ҳамда нотариал 
тасдиқланган икки дона варақча.
д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент 
юри дик шахслар томонидан – таъсис ҳужжатлари (таъсис шарт -
номаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшим-
чаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш 
ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт 
ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи 
ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан 
нусха олинади.
Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банк-
ка ҳуж жатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш 
куни мобайнида уларга ҳисобварақлар очишлари шарт. Банклар 
томо нидан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган 
банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 
1948, 2009 йил 27 апрель)да кўзда тутилган ҳужжатлардан 
бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади, қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 май-
даги ПҚ-1112-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-


160
қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»
59
ги 
қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан банкларда 
ҳисоб рақамларини очиш учун энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари 
миқдорида, қишлоқ жойларда эса – энг кам иш ҳақининг 0,1 баро-
бари миқдорида ундирилади.
Банк ҳисоб рақами очилгандан кейин тижорат банкининг 
бўлими томонидан рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-
қоидаларидан ўтиш карточкасига тегишли белги қўйилади.
Якка тартибдаги тадбиркор ҳар куни импорт қилинган товар 
сотилишидан олинадиган тушумни хўжалик юритувчи субъект-
ларнинг пул тушумини инкассация қилиш учун белгиланган тар-
тибда тижорат банкларининг кассасига топширади.
Тижорат банки якка тартибдаги тадбиркор талабига кўра 
унинг ҳисоб рақамида нақд пул маблағи мавжуд бўлган тақдирда 
белгиланган тартибда нақд пул маблағлари беради.
Якка тартибдаги тадбиркор хорижий валютани тижорат банк-
ларининг алмаштириш пунктларида сотиб олади. Хорижий валю-
тани олиб чиқиш, хусусан Жисмоний шахслар томонидан нақд 
чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва 
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги 
Йўриқнома (рўйхат рақами 716, 1999 йил 7 май)га мувофиқ амал-
га оширилади
60
.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling