Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Солиқ текширувини ўтказишда ғайриқонуний ҳаракатлар орқали зарар етказилишига йўл қўймаслик


Download 107.26 Kb.
bet22/22
Sana14.02.2023
Hajmi107.26 Kb.
#1196212
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
dokument microsoft word 4

Солиқ текширувини ўтказишда ғайриқонуний ҳаракатлар орқали зарар етказилишига йўл қўймаслик


Солиқ текширувини ўтказишда тадбиркорлик субъектига ёхуд унинг эгалигида, фойдаланишида ёки тасарруфида бўлган мол- мулкка ғайриқонуний ҳаракатлар орқали зарар етказилишига йўл қўйилмайди.
Солиқ текширувини ўтказишда давлат солиқ хизмати органлари ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари орқали етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни давлат солиқ хизмати органлари томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши керак. Суд қарорига биноан зарарларнинг ўрнини қоплаш давлат солиқ хизмати органлари қайси мансабдор шахсларининг айби билан зарар етказилган бўлса, ўша мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлар содир этганлиги натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарар учун қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг қонуний ҳаракатлари орқали тадбиркорлик субъектига етказилган зарарларнинг ўрни қопланмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Download 107.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling