Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари


Download 107.26 Kb.
bet2/22
Sana14.02.2023
Hajmi107.26 Kb.
#1196212
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
dokument microsoft word 4

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” (янги таҳрири), “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб- таомиллари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги “Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-1503-сон, 1998 йил 19 ноябрдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114-сон, 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сон, 2005 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3665-сон фармонлари ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.
Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири), солиқ текшируви орқали амалга
ошириладиган давлат назоратининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида” Низом (янги таҳрири) билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни ташкил тартиби белгиланган.
Юқорида қайд қилинган қонун ҳужжатларини қўллашда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида мораторийлар белгилаш амалиёти ҳам жорий қилинган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил

  1. апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторий 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача узайтирилган (юридик шахсларни тугатишдаги, қўзғатилган жиноий ишлар доирасидаги, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширувлар бундан мустасно).

Давлат назоратини хорижий тажрибада кўрадиган бўлсак, юқори ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, бир нечта асосий ривожланишга доир муҳим омиллар кўзга ташланади. Биринчидан – бу бизнесга маъмурий таъсирни чораларини камайтирилиши, унга катта эркинлик яратиш. Давлат сиёсати муҳим иқтисодий секторларни юқори даражада қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилганлиги. Ижтимоий таркиб доимо юқори эътибор остида.
Мисол учун, АҚШда кичик тадбиркорликни ривожланишига унинг фаолиятига давлат кўмаги, яъни турили хил аралашувининг камайиши сабаб бўлди. Бу ерда табиий танлов асосида келажак бизнес сардорлари шакллантирилади. Юқори даражада
соддалаштирилган янги корхонани рўйхатга олиш тизими. У бир кун вақт олади ва 5 дан 10 долларгача суммасида амалга оширилади18.



Download 107.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling