Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Download 108.73 Kb.
bet19/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Тадбиркорлик

субъектининг

солиқ

текшируви

далолатномасидаги
натижаларидан рози эк

имзоси унинг солиқ
анлигини англатмайди.

текшируви

Тадбиркорлик субъекти солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритади. Мазкур ҳолда солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси тадбиркорлик субъектига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва шу пайтдан эътиборан солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади.
Солиқ текшируви далолатномаси тадбиркорлик субъектига топширилган кун солиқ текшируви тугалланган кун ҳисобланади.
Солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, солиқ текшируви доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, экспертларнинг хулосаси, солиқ текшируви ўтказиш пайтида олинган материаллар, шунингдек солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар содир этилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар солиқ текшируви далолатномасига қўшиб қўйилиши лозим.
Солиқ текшируви материаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган тартибга биноан тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органида солиқ текшируви тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Солиқ текшируви материалларининг давлат солиқ хизмати органи томонидан кўриб чиқилиши


Солиқ текшируви материаллари давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда ҳисобланган ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аломатлари мавжудлиги, қўлланилаётган молиявий санкцияларнинг миқдори ва хусусияти, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатларининг мавжудлиги, шунингдек солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар аниқланади.
Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда баённома юритилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:

  1. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш санаси ва жойи;

  2. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек лавозими;

  3. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳозир бўлганлигига оид маълумотлар;

  4. кўриб чиқилаётган солиқ текшируви материаллари;


  1. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, илтимосномалари ва уларни кўриб чиқиш натижалари;

  2. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ўрганилган ҳужжатлар;

  3. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёни ҳақидаги бошқа маълумотлар.

Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, шунингдек уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади.
Тадбиркорлик субъекти солиқ текшируви далолатномаси бўйича ўзининг ёзма тушунтиришларини ёки эътирозларини солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тақдим этишга ҳақли. Мазкур ҳолда солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари иштирокида кўриб чиқилади. Давлат солиқ хизмати органи текширув материалларини кўриб чиқиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тадбиркорлик субъектини кўриб чиқишдан камида икки иш куни олдин хабардор қилади.
Агар тадбиркорлик субъекти солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишга узрли сабабларга кўра кела олмаслиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган бўлса, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишни уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда тадбиркорлик субъекти хабардор қилинади. Агар тадбиркорлик субъекти такрорий хабарномага қарамасдан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишга келмаса, мазкур материаллар, шу жумладан тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган тушунтиришлар ва эътирозлар унинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субъектининг иштирокида кўриб чиқилганда баённома солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, тадбиркорлик субъекти, шунингдек уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади. тадбиркорлик субъекти баённомани имзолашдан бош тортганда ёхуд солиқ текшируви материаллари унинг иштирокисиз кўриб чиқилганда бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилади.
Солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субъектининг иштирокида кўриб чиқилганда баённома уч нусхада тузилади, улардан бир нусхаси тадбиркорлик субъектига берилади. Тадбиркорлик субъекти баённомани олганда баённоманинг барча нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Тадбиркорлик субъекти баённомани олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритади. Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомасининг давлат солиқ хизмати органида қолган барча нусхалари солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилади.

Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling