Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-боб. Умумий қоидалар
Download 0.92 Mb.
|
66 09.02.2017
3-боб. Реестрга ёзувлар киритиш
7. Реестрга ёзувлар давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Реестрда назарда тутилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилганда киритилади. Ҳар бир ёзувга Тизим томонидан рақам берилади ва унинг Реестрга киритилган санаси кўрсатилади. 8. Қуйидаги ҳолатларда маълумотлар бир-биридан фарқ қилган тақдирда: Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари билан фарқ қилса Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари нисбатан юқори кучга эга бўлади; Реестр маълумотлар базасидаги тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар билан фарқ қилса тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар нисбатан юқори кучга эга бўлади. Реестрнинг, 2017 йилнинг 1 апрелига қадар юритилиши амалга оширилган, тегишли давлат реестрларидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан маълумотлар билан фарқ қилса, Реестрдаги ёзувлар нисбатан юқори кучга эга бўлади. Кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг нисбатан юқори кучи тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш тартибида номутаносиблик бартараф этилгунга қадар сақланиб қолади. 9. Қуйидагилар Реестрга ёзув киритиш учун асос бўлади: белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик субъектини Реестрдан чиқариш, Реестрдаги мавжуд маълумотларни ўзгартириш; давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжудлиги, шунингдек тадбиркорлик субъекти банкрот деб тан олинганда; қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар. 10. Ёзув Реестрга қуйидагича киритилади: автоматлаштирилган дастурий-аппарат воситалари орқали — автоматик тарзда реал вақт режимида; рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан — ушбу Низом 9-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ёзув киритилиши учун асослар юзага келганда икки иш куни мобайнида. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling