Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Реестрдан ахборот тақдим этиш


Download 0.92 Mb.
bet19/30
Sana10.03.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1257511
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
66 09.02.2017

4-боб. Реестрдан ахборот тақдим этиш
11. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлар очиқ бўлиб исталган манфаатдор шахс учун эркин фойдаланиш имкони мавжуд, қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чеклаб қўйилган маълумотлар бундан мустасно.
12. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлардан эркин фойдаланиш имконияти тегишли ахборотни Ягона порталга жойлаштириб бориш йўли билан, шунингдек сўралаётган ҳужжат кўчирмасини, сўралаётган ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва (ёки) Реестрдаги ҳужжатни бериш йўли билан, бунда Реестрга киритиб борилаётган тегишли маълумот ва ҳужжатлар киритилиши биланоқ ҳар кун янгилаб бориш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан 2021 йил 4 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон)
14. Жисмоний шахслар, давлат ёки хўжалик бошқарув органлари ёхуд бошқа ташкилотларнинг ёзма сўровномаси бўйича Реестрдан ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича аниқ тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот кўчирмалар кўринишида сўралган ҳужжат, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган ахборот ва (ёхуд) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли сўровнома олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда тақдим этилади (жўнатилади).
Сўралган ҳужжатлар Тизим орқали автоматик тарзда электрон кўринишда олиниши ва нусхалари кўринишида қоғозда чоп этилиши мумкин.
16. Реестрдан ҳужжатларни, шу жумладан электрон шаклда тақдим этиш тўлов асосида амалга оширилади, уларни давлат органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъекти томонидан ўзига нисбатан сўровномалари бўйича тақдим этилиши бундан мустасно.
5-боб. Якунловчи қоида
17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling