Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-боб. Умумий қоидалар
-боб. Тадбиркорлик субъектларини давлат ҳисобига қўйиш тартиби
Download 0.92 Mb.
|
66 09.02.2017
3-боб. Тадбиркорлик субъектларини давлат ҳисобига қўйиш тартиби
11. Ариза берувчи томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома шакллантирилганда Тизим автоматик тарзда реал вақт режимида тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан, тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектини (якка тартибдаги тадбиркорни) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (тегишли фондлар тўловчилари бўлган тадбиркорлик субъектлари учун) мажбурий тўловлар тўловчилари сифатида ҳисобга қўядилар. (11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда) 12. Давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун Тизим тадбиркорлик субъекти — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни юборади. Давлат статистика органлари Реестрда мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятига эга. 13. Тадбиркорлик субъекти асосий фаолият турининг коди ва (ёки) энг кўп ўртача йиллик ишчилар сонининг ўзгаришига олиб келувчи молиявий, солиқ, статистика ёхуд бошқа ҳисобот тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» воситасида, у мавжуд бўлмаганда — почта алоқа воситасида бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қиладилар. 14. Тадбиркорлик субъекти — акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг Тизим у давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейинги кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига янгидан тузилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган акциядорлик жамиятлари тўғрисида тегишли электрон хабарнома юборади. 15. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда Тизим воситасида давлат солиқ ва статистика органлари билан биргаликда рўйхатдан ўтказилган ва давлат ҳисобида турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонининг солиштирилишини амалга оширадилар. Олдинги таҳрирга қаранг. 151. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида келиб тушган мурожаатларнинг, шу жумладан республика миқёсида рўйхатдан ўтказилган масъулияти чекланган жамият ва акциядорлик жамиятларининг ҳудудлар кесимидаги сонини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб боради. (151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради) 16. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги ариза унинг воситасида топширилган Тизим электрон шаклдаги ахборотни автоматик равишда рўйхатдан ўтказувчи органга ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёхуд қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги солиқ ҳисоби рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига юборади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling