Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги
РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар улар томонидан амалга оширилганда ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан ўтказиш) — рўйхатдан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари (кейинги ўринларда Реестр деб аталади);
тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) — рўйхатдан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;
таъминот гуруҳи — Тизимни бошқаришни, самарали фаолиятини ва уни долзарб ҳолатда сақлаб туришни таъминловчи махсус гуруҳ;
ариза берувчи — рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколатланган шахслар;
Do'stlaringiz bilan baham: |