Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти)


Download 43 Kb.
bet1/3
Sana17.02.2023
Hajmi43 Kb.
#1207299
  1   2   3
Bog'liq
15-16 mavzu. tadbirkorlik faoliyati boyicha atamalar


  1. «Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир»

тадбиркорлик фаолияти – шакли, тури ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва уни кўпайтириш мақсадида амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир.

  1. Буджет корхоналари – давлатнинг вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат буджети ҳисобидан молиялаштирилувчи ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар.

  2. Давлат ишлаб чиқариш корхоналари хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажарувчи, алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлган корхоналар.

  3. Аралаш компаниялар – давлат ва хусусий омонатчиларнинг акцияларини бирлаштириш асосида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклидаги корхоналар.

  4. Кооператив тадбиркорлик – жамоа мулкига асосланиб, кооперация аъзоларининг унинг фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этишини тақозо этувчи жамоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли.

  5. Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади.

  6. Якка тартибдаги тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади.

  7. Акциядорлик жамияти – капитали қимматли қоғоз шаклида расмийлаштирилган турли омонатчиларнинг пул маблағларидан таркиб топувчи корхона.

  8. Очиқ турдаги акциядорлик жамияти – иштирокчилари ўзларига тегишли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз сотиб олиши ва уларни эркин сотиши ҳуқуқига эга бўлган жамият.

  9. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти – акциялари фақат унинг таъсисчилари ёки олдиндан белгиланган бошқа шахслар доирасида тақсимланувчи жамият.

  10. Акция – бу унинг эгаси акциядорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоз.

  11. . Эгаси ёзилган акция – акциядорлик жамияти реестрида акция эгасининг номига қайд қилиниб, фақатгина унинг ёзма рухсати билан олди-сотди қилиниши мумкин бўлган акция.


  12. Download 43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling