Тақдимот ҳар бир маҳаллада Ҳоким ёрдамчиси


Download 0.83 Mb.
bet5/7
Sana19.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1214470
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-соат

Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар тақдим этилади
Мавжуд дастаклар
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар бир маҳаллада камида 30 та хонадонга ва 10 та янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун 1,0 млрд.сўмдан кредит ресурслари лимити ихтиёрига берилади (жами 9,5 трлн.сўм)
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан камида 28 нафар ишсиз тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиши учун ҳар бир маҳаллага 85,0 млн.сўмлик субсидия учун купон берилади (жами 785 млрд.сўм)
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига камида 30 нафар фуқарони жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага 24,0 млн.сўмлик купон берилади (жами 222 млрд.сўм)
Ҳар бир маҳаллада камида 40 нафар фуқарони (биринчи навбатда ёшлар ва аёллар) касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун 23,0 млн.сўмдан ваучер берилади (жами 210 млрд.сўм)
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса бериш
“Ижтимоий шартнома”ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлаш
“Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш
Маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш
Ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат қилиш
Ҳоким ёрдамчиси меҳнатини рағбатлантириб бориш
Ишга қабул қилиш
Иқтисодий ва инвестиция комплексига кирувчи вазирлик, идора, тижорат банклари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг раҳбар ходимлари кўпи билан 2 йил муддатга тайинланади
Ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланганларнинг масъулияти ва иш самарадорлигини ошириш ҳамда улар мақомини белгилаш мақсадида “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилади
Ҳоким ёрдамчиси туман (шаҳар)ларда танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади
Ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган шахсларга аввалги иш жойидагига нисбатан кам бўлмаган миқдорларда иш ҳақи тўланади

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling