Tadqiqot uz


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/90
Sana25.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1066204
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   90
Bog'liq
tarix-2020-6

2. Тадқиқот натижалари:
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгунга қадар, айрим тарихий жараёнлар 
холисона, кези келганда танқидий жиҳатдан ёритилмади. Зеро, мустақиллик йилларида 
тарихимизга, ўзбек халқининг жаҳон цвилизациясида тутган ўрнига янгича қараш имконияти 
туғилди. Совет давридаги адабиётларда XIX аср охири - ХХ аср бошларида Россия 
империяси турк-мусулмон дунёсида юзага келган жадидчилик ҳаракатининг ижобий 
жиҳатларидан кўз юмилганлигини кўриш мумкин. Жумладан, “Ўзбекистон ССР тарихи” 
китобида “…жадидчилик ҳаракати вакиллари инқилобий ҳаракатларнинг душманлари бўлиб, 
улар чоризм билан осойишта тил бириктириш йўлини тутдилар. Ўз мамлакатларининг 
мустақиллигини қўлга киритиш учун эмас, балки синфий манфаатлари йўлида курашдилар. 
Жадидлар тарғиботига маҳаллий аҳоли ҳеч қандай хайрихоҳлик кўрсатмади”,- дея асоссиз 
фикрлар билдирилган[1].Аммо, совет тузуми даврида ҳам татарларнинг Туркистон бошқарув 
тизимида ижтимиой-сиёсий ва маданий ҳаётидаги ўринларини қайд этиш ҳоллари учраб 
туради. Масалан, академик-шоир Ғ. Ғулом ўз даврида татар маърифатпарварларининг 
Туркистондаги фаолиятига баҳо бериб, дастлабки тилмочлар, расмий ва адабий 
таржимонлар, даврий матбуот, матбаа ишлари ҳамда миллий театр санъати асосчиларини 
асосан татарлар ташкил этганлигини таъкидлаган[2]. Шунинигдек, Р.Н. Холматовнинг ХХ 
аср 80-йиллари охирларида ёзилган Фарғона водийсидаги матбаа ишлари тарихига 
бағишланган илмий тадқиқотида ҳам Ҳусайн Макаев, Абдуфаттоҳ Абдусатторов каби татар 
матбаачилари фаолияти хусусида қисқача маълумот берилган[3]. Н. Абдуазизованинг 
“Туркистон матбуоти тарихи” китобида ҳам миллий матбуотимиз тараққиётида, уни 
бошқарувида татар зиёлиларининг тутган ўрни ҳақида фикрлар мавжуд[4] 
Туркистон ўлкаси миллий маорифини шакллантиришдаҳам татар муаллимлари инкор 
этиб бўлмайдиган ютуқларга эришганлар. Жадидчилик ҳаракати тарихи бўйича тадқиқот 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling