♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet1/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

1767594

Зарифа
Саидносирова
ОЙБЕГИМ 
МЕНИНГ
Хот иралар
♦ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА 
АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ 
БОШ ТАҲРИРИЯТИ 
ТОШКЕНТ — 2005


С 21
Нашрга тайёрловчи ва масъул муҳаррир 
Н а и м К А Р И М О В
vo
.:s' cr Navoiy
n o m i’agi
’ihek-s 
op
. M K
С а и д н о с и р о в а , З а р и ф а
Ойбегим менинг: Хотиралар [Нашрга тайёрловчи ва масъ­
ул муҳаррир Н. Каримов.]. — Т.: «Шарк->, 2005. — 256 б.
Б Б К 83.3Ў7
20
: С / £ £
Ж
1
-
о
© « Ш а р к» наш риёт-м атбаа а ки и я д о р л и к ко м п а ни я си
Б ош та х р и р и я т и . 2005.


С евги ва вафо достони
1986 йилнинг ёз ойлари. Зарифа опа Тошкентдаги ши- 
фохоналарнинг бирида даволанаётган кезлар. Кунларнинг 
бирида кўргани борсам, опа қўлимга семизгина бир папка­
ми тутқазиб, ўз хотираларини қоғозга туш ирганини айтди, 
таҳрир қилиб, нашр этишимни буюрди.
Биз, Тил ва адабиёт институтининг бир гур ух ходимла- 
ри, 1975 йилдан 1985 йилгача О йбекнинг шахсий архивида 
ишлаб, унинг йигирма жилддан иборат «Мукаммал асар- 
лар тўдлами»ни нашрга тайёрлаган эдик. Ана шу ўн йил- 
лик давр ичида Зарифа опа билан она-бола бўлиб кетдик. 
У н и н г ажойиб инсоний сифатларини кашф этиб, қатъий 
ички интизомга эга, мустаҳкам иродали, ғайрат ва шижоат- 
га тўла киш и эканлигидан воқиф бўлдик. У ҳаётининг 
сўнгги йилларида оғир хасталикка йўлиққан эди. Дастлаб 
ҳар ой да, кейин ҳар и кки хафтада шифохонада ётиб, сув 
олдирар, аммо шунда ҳам бирор соатни беҳуда ўтказмас- 
ликка ҳаракат қилар, сув олдириши биланоқ лекция ўқигани 
чопар эди. Биз хам ун и н г шундай ишлаш ва яшаш усулига 
одатланган эдик. Ш у н и н г учун хам Зарифа опа қўлёзмани 
менга берганида, уни, албатта, ўзи нашр этишига ишонган 
эди м. Л е ки н у бир куни менга очиғини айтди, «Мен ўляп- 
ман», деди. М ен ун и н г сўзларига ишонмадим. Л еки н ора- 
дан кўп ўтмай, ўша йилнинг 16 августида вафот этди.
Зарифа опа хаётининг сўнгги кунлари яқинлашиб қол- 
ганини сезиб, хотиралар устидаги ишини жадаллатган экан. 
Ш у н и н г учун хам уш бу китобнинг иккинчи ярми анчагина 
шошма-шошарлик билан ёзилган. Зарифа опа Ойбек хаёти 
билан боғлиқ хотираларининг маълум бир қисмини ҳатто 
қоғозга туширишга хам улгурмаган. У менга баъзи бир 
воқеаларни айтиб, шуларни ушбу китобга киритишим ло- 
зимлигини таъкидлади. М ен хотиралар китобини нашрга 
тайёрлаш жараёнида Зарифа опа ҳикоя қилиб берган ана 
шундай лавҳаларнинг фақат баъзи бирларидангина фойда- 
ландим, холос.
3


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Уш бу китобнинг биринчи боби Зарифа опанинг бола- 
лик хотираларига бағишланган. Бу боб бевосита Ойбек 
мавзуига алоқадор бўлмагани учун Зарифа опа уни ҳозирча 
эълон қилмасликни сўраган эди. Л еки н бу боб катта маъ- 
рифий аҳамиятга эга бўлгани учун уни китобга киритиш ни 
лозим, деб топдим. Зарифа опанинг фарзандлари хам ш ун­
дай фикрга келишди.
Зарифа опа Туркистонда таваллуд топган атоқли маъри- 
фатпарвар Саидносир М ирж алил^ ўғл ин ин г фарзанди эди. 
Саидносир М иржалил ўғли — Ўзбекистондаги жадидчи- 
лик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан бири. 
Туркистон мухториятининг аъзоси М унаввар кори Абдура- 
шидхонов, Убайдулла Хўжаев, Чўлпон сингари миллий ис- 
тиқлол учун курашган улуғ юртдошларимизнинг сафдоши 
эди. Ш у туфайли у мустабид тузум нинг дастлабки курбон- 
ларидан бири бўлди.
Саидносир М ирж алил ўғли Зарифа опанинг илғор ўзбек 
қизларидан бири сифатида шаклланишида катта роль ўйна- 
ди. Эҳтимол, Зарифа опа усиз Тош кентга кўчиб келмаган, 
рус ва ўзбек мактабларида баравар билим олмаган, бирин­
чи ўзбек рассом қизи, биринчи ўзбек кимёгар кизи, деган 
шарафларга муяссар бўлмаган ва Ойбек ҳазратлари билан 
танишмаган бўлармиди. Аммо такдир унга Саидносир М и р ­
жалил ўғлига фарзанд, Ойбекка эса турмуш ўртоғи бўлиш 
бахтини ҳадя этди.
Зарифа опа бир кам қ и р к йил давомида улуғ ёзувчи- 
нинг рафиқаси сифатида унинг хонадонида севги ва бахт 
чироғини ёқиб келди; не-не асарларининг ёзилишига илҳом 
берди; Ойбек душманлар хур уж и туфайли тилдан маҳрум 
бўлиб, қўли ёзолмай қолганда, ун и н г бийрон тили ва чақ- 
кон қўли бўлди. Вафотидан кейин эса адибнинг адабий 
меросини тўплаб, тўла нашр этиш ва Ойбек уй-музейини 
барпо қилиш га раҳбарлик қилди.
Зарифа опа учун О йбек билан боғлиқ барча юмушлар 
бирламчи аҳамиятга молик эди. Л еки н у бу юмушларни 
аъло даражада бажариш билан баравар кимёгар сифатида 
ҳам меҳнат қилиб чарчамади. У 1930 йилдан ум рининг 
охирига қадар Тошкент Қиш лоқ хўж алик институти (ҳозирги 
Аграр университети)да аввал ассистент, кейин доцент, 1945 
йилдан бошлаб эса кафедра мудири лавозимида узлуксиз

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling