♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet6/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

13


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ҳор сайили эди. Ҳаммамизга Акбар ака, дадам амакилари- 
нинг ўғли, бош лиқ эди. У ҳар бир ишда бош, аклли, тад- 
бирли, мулойим, барчага меҳрибон бўлиб, уни ҳаммамиз 
жуда севардик. Ёдимда: бир йили Акбар ака маҳалладан 
анча-мунча аёлларни ва биз, ушок-майдаларни поездга со- 
либ, 2— 3 стансалик йўлга, туз конига, Орол бўйига олиб 
борди. Оролда чўмилдик, чиғаноклар тердик, бир козок 
таниш ининг уйида меҳмон бўлдик.
Баъзан, кум га туш м ок учун икки-уч аравада, саратон- 
чиллада чўлга чикиб кетардик. Қум тепалар кўп. Кум га 
кўмилиб ўйнашни яхши кўрардик. К а й но к кум оёкларимиз- 
ни чўғдай узарди, бу бизга ўйин-эрмак эди.
Ҳайитларга тайёргарлик ниҳоят катта бўларди. Ҳамма- 
мизга бир нечадан бош-оёк кийимлар тиктирилар, тоғора- 
тоғора чакчак, ўрама, куш тилилар пиширилар эди. Л екин 
ҳаммасидан тансиғи биз учун — юпка. Ю пка жуда мўл 
пишириларди. Бир хафта, ўн кун босим ейиларди. Катта, 
чуқур ёғоч тоғорамиз бўларди. (Буни корсон деймиз.) Бу­
вим чалпакни шунга зич килиб босарди. (Б и зни нг Т урки с­
тонда юпка чалпак деб аталади.) Чалпак тайёрловчи аёлни 
чалпакчи хол а, дер эдик. Жуда чаккон, ran га хам чечан, 
истараси иссик хотин эди. Б утун махалла уни навбат би­
лан кутар эди. У бизникида хам бир-икки кун бўлар, хамир 
ясар, ёяр, пиширар, ойим ва бувим эса унга кўмаклашар 
эдилар.
Чалпак нихоят юпка бўлади. Иссиғида ўраб тахлангани 
учун ю мш ок сакланади. О к ёғда, саври мойда, ку н ж у т
мойда хил-хил пиширилади. Э нг куп кисмига шакар солиб 
тахланади. Озрок, икки-уч кунга етадиган кисмига эса кий- 
ма гўш т солиб, чоғрок идишларга жойланади.
Елғон арафада кечга я кин ҳаммамизни чўмилтиради- 
лар. Кўлларимизга хина кўйиб боғлайдилар. Чин арафа 
куни саҳарлаб уйғонамиз-да, кўлларимизни ечишга, ким- 
нинг кўлида хинанинг яхш ирок колганини билишга ошика- 
миз. Бувим кула-кула кўлларимизни ечади. Ю виниб, янги 
кўйлакларни киямиз. Биз учун хайит ана шу тахлитда 
бошланади.
Кечкурун хайит дастурхони ясалади.
Ташкари ховли да жуда катта, тамомила оврупача уй 
курилган. Том тунука, поллар тахтадан, деразалар яхлит
14


О йбе гим м е н и н г
тошойналар... Меҳмонхонада катта стол... Катта-кичик чи­
ройли вазаларда "урли ноз-неъматлар кўйилган. Бир куни. 
шундай хайитдами ё зиёфатдами, мен хам бир тарелкани 
кўтараман, деб ётишдим, Ойим: «Кўтаролмайсан, ташлаб 
юборасан», деса хам кўнмадим. Шунда дадам йўлимни тўсиб, 
бир шапалок урдр. Одатда дадам уриш, сўкиш ни сира бил­
масди. Ж уда жаҳли чиқса, бировни ёмон кўрса, «Кўр 
бўлсин», дер эди, холос. Аммо ўша куни у нима сабабдан- 
дир, тарки одат к.илиб, менинг бир умр эсимда коладиган 
ишни килган эди.
Дадам хайит куни саҳарлаб. оёғига шеблет, устига инг- 
лиз бостонидан тикилган чиройли пальто, бошига чаманда- 
гул дўппи, бел и га гунафша шойи белбоғ боғлаб, кичкина 
гиламчани кўл тиғчга кистириб, хайит намозга чикиб кета­
ди. У бош ка вакт да ёзда хамиша сомон шляпа, кишда фе- 
тер шляпада юради. Бўйнида эса хамиша крахмалланган 
ёка бўлади.
(Кўпинча одамлар уни «Носир кофир» деб атардилар. 
Бувим хафа бўлгрди: «М ўйловинг ўрусларникидай, еган 
овкатинг ҳаром бўлади», дер эди у, куйиниб. Дадам инда- 
мас, жуда энсаси котса, читиниб кўяр эди. Айникса, амма- 
ларим диндор бўлганлари учун ойимга, кечаси ухлаб ётган- 
да, дадамнинг мўйловини кайчилаб ташлашни ўргатарди- 
лар. Аммо ойим ку л о к солмас эди.)
Ҳ айит куни намоздан сўнг бутун махалла эркаклари 
битта-иккита бўлиб, ичкарига, бувимнинг олдига кириб
уни хайит билан табриклаб чикадилар. Кейин тоғаларим 
кела бошлайди. О йимни, бувимни табриклаб, бизларни 
кучокларига олишади, юзларимиздан ўпиб, хайитлик бериб 
кетишади. Хотинларнинг келишлари, ўзим изнинг юришла- 
римиз ила хайит бир ҳафтага чўзилар эди...
* * *
Ўша йиллари бўлиб ўтган бир вокеа хал и хам эсимда. 
Бир куни ойим мени ювинтириб, сочларимни ўриб, янги 
кўйлак, янги ботинкалар кийгизди. Эрта баҳор эди... Зул­
фия билан айвонда кў ғи р ч о к ўйнай бошладим. У менга киз 
узатмокчи, мен ўғил уйлантирмокчиман. И кковим из айвон- 
нинг бошини эгалладик. Л еки н мен негадир ҳозир кела- 
ман, деб ўзимни ташкарига урдим. Ташкари да бир неча
15


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
хизматкорлар бувимнинг ж ияни Исо билан бирга а ри к то- 
залашар эди. Дадам Исони Оренбургга ўкиш га юборган, 
аммо негадир бугун у бизникида экан. М ен арик четига 
бориб тиқилдим. Ҳар нарсага коришиб юрадиган одатим 
бор эди. Катталардан биттаси: «Нари тур, чирок, кетмон 
тегиб кетади», — деди. Қ у л о к солмадим, тағин яки н р ок 
ка дам ташладим, ишларини жиндай кузатгандан сўнг, арик- 
нинг нариги бетига сакрамокчи бўлиб, йикилдим: Исонинг 
кетмони бошимга теккан эди. Ҳайрият, у кетмонни кўта- 
риб кол и ш га улгурган, йўкса, катта, янги чархланган зил- 
дай кетмон мени и ккига бўлиб ташлаган бўларди. (Эрта- 
лаб хам ташкаридан бир хабар олиб кирганман, шунда 
и кки киш ининг бир тўда кетмонларни яраклатиб чархлаб 
ўтирганларини томоша килган эдим.)
Ш у пайт ҳамма дув этиб, таркалиб кетди. Кимдир 
кўлида кетмон ушлаган, кимдир кетмонини ерга ташлаган, 
аммо бирортаси яқин келмайди. Бошимдан тирқираб кон 
отиляпти, лекин хушим жойида. Ўрнимдан турмокчи бўлдим, 
лекин тағин йикилдим.
— М ени уйга олиб кирмайсизми? — дедим бошимни 
бир оз кўтариб.
Одамлар орасидан бир кексарок ко зо к чикди-да, и кки
кўлига мени ётқизиб, кўтариб олди. У мени уйга олиб 
кирар экан, ерга осилган сочларимдан кон тўкилиб турди. 
Ҳовлида иш килиб юрган ойим: «Вой, шўрим кур иди!» —
деб қочиб кетди. У ҳатто олдимга келишга ҳам чўчиди.
Қ о зо қ жека мени айвон четига авайлаб ўткизди. Ч ўкка - 
йиб ўтириб олди м. Қаердандир пайдо бўлган бувим и кки
кўли билан бошимни киса бошлади. К о к ёрилган бошим­
дан оккан кон бувим бармоклари орасидан тошиб чикди. 
«Ё ўғоним, ё раббий, ёлғиз ўзингга сиғинаман, ўзинг раҳм 
кил», — деб пичирлади бувим. Бошимни кўтарсам, кар- 
шимда Исо йиғлаб турибди.
— Ш ошма, дадам Тошкентдан келсин, сени айтиб бера- 
ман, — дейман.
Гўё айб ўзимда эмас, Исода. У н и н г кетмонни кандай 
кўтариб қолганига хайронман, энди.
Бувим отилиб айвондан тушиб, конга бўялган и кки кўли 
билан Исонинг и кки елкасини муштлаб кетди:
— Жувонмарг, бошини ебсан, бўйнинг узилгур!
16


О йбе гим м е н и н г
Исо йиғлаганича ўзини кўчага урди. Бир қариндоши- 
мизнинг молхонасида кечга кадар беда устида ётиб, тунда 
И қонга, ота-онасининг олдига жўнабди.
Дарров кимдир отда доктор излаб кетиб, ёш ҳарбий 
докторни бошлаб келди. (Йиллар ўтгандан сўн г мен уни 
Тошкентда кўп учратдим. У машҳур жарроҳ профессор 
Орлов эди.)
М ени даҳлизга кўтариб кирдилар. Бувим тиззасида олиб 
ўтирар экан, бошим музлаб кетди. Эфир қўйишдими, мен- 
га-да ҳидлатишдими, билмайман, ҳар ҳолда ҳушимни йўқот- 
дим. Бошимни тикканлар. Ойим мени қичқирса эшитмай, 
деб ичкари ётокхонасига кочиб, устига қат-қат кўрпалар 
ёпиб ётган эмиш.
— Б ош ингнинг коса суяги к о к и ккига ажралган. Ло- 
пиллаб уриб турган м иянгнинг копчиғини ҳам кўрдим, —
айтиб берди кейин бувим.
Ҳовли одам га л и к тўлиб кетган. Бутун маҳалла йиғил- 
ган. «Носирнинг қизини кетмон чопибди», деган хабар дар- 
ров тоғаларимга кадар етибди. Улар мендан хабар олгали 
от чоптириб кетма кет кела бошладилар.
Д октор эртаси кўргани келганида, бутун бошим дока 
билан боғланган, фақат и кки кўзим, оғзим очик, ҳовлида 
ки чки н а арикчадан шалдираб окаётган сувга чархпалак 
кўйиб, ўйнаб ўтирган эдим. «Доктор келяпти», деганлари- 
да, ўзимни уйга урдим. У бир неча кун тез-тез келиб хабар 
олиб турди, жуда тез тузалдим. Бошимнинг к о к ўртасида, 
бир энлик кенгликдаги чукурча бутун умрга ўша кундан 
эсдалик бўлиб колди.
Дадамнинг саъй-харакати билан 1914 йили Туркистон­
да завод курилди. М аш ина бўлими катта квадрат уйдан 
иборат бўлиб, ярмиси чукурга жойланган, унда жуда катта 
ғилдирак айланиб турарди. Бу уйда бир рус мастери иш- 
ларди. (У хотини иккави ташкарида яшарди.) Мастер хеч 
ким ни ғилдирак ёнига йўлатмасди. Бир четда — динамо. 
Электр энергияси хам хонадонимизни ёритиш, хам заводни 
харакатга келтириш учун сарф этилса керак.
М аш ина бўлимидан сўнг и кки каватли узун хоналар 
бўлиб, уларда ёнма-ён ўрнатилган и кки пресс баланд бўлган-
* * *
17
Alisher Navoiy 
nomidagl 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling