«ички, ташқи ва ҳарбий сиёсатнинг интеграцияси»


Download 210.16 Kb.
bet1/6
Sana30.03.2023
Hajmi210.16 Kb.
#1309397
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
MANA-4 mavzu. Axmedov B


4.1. Миллий хавфсизлик тушунчаси

Миллий хавфсизлик – хавфсизлик назариясининг фундаментал кесими, бирламчи даражаси ва етакчи ғоясидир. Шу боис ҳам у хавфсизлик масалалари билан боғлиқ тадқиқотларнинг «оҳанграбо» мавзуси ҳисобланади.

Арнольд Вульферс ўзининг “Миллий хавфсизлик” икки маъноли тушунча» номли машҳур мақоласида «хавфсизлик» тушунчасининг ноаниқ табиатига аниқлик киритиш ва қўлланилишини енгиллаштириш учун уни деталлаштириш, тафсилотларини аниқлаш кераклигини таъкидлайди

Ички ва ташқи сиёсат давлат ҳарбий салоҳиятини кучайишига хизмат қилувчи омил сифатида кўрилади. Қонун доирасида миллий хавфсизлик кенгаши таъсис этилиб, унга вазирлик ва идораларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини таъминлаш, миллий хавфсизликка оид масалаларда президентга тегишли маслаҳатларни бериш ва бошқа вазифалар юкланган.

Миллий хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг асосий мақсади реал ёки потенциал таҳдидларга қарши кураш тизимини яратиш ҳисобланади.

Жаҳон ҳуқуқий амалиётида миллий хавфсизлик тўғрисидаги илк қонунда (АҚШ, 1947) ушбу тушунча «ички, ташқи ва ҳарбий сиёсатнинг интеграцияси» тарзида тавсифланди.

“Миллий хавфсизлик” – икки асосли тушунча. Яъни, кенг маънода давлат тушунчаси билан ҳамоҳанг тушунилиб, «давлат хавфсизлиги» тушунчаси билан синоним, тор маънода эса сиёсий ва ҳудудий мансубликка асосланган муайян миллат (фуқаролар хавфсизлиги)ни англатади.

Хусусан, уруш ёки фавқулодда ҳолатнинг эълон қилиниши, умумий ҳарбий сафарбарликнинг жорий этилиши, муайян таҳдидлар хавфи остида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар иш режимининг кучайтирилиши ва бошқаларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Таҳдид хавфсизлик механизмини ҳаракатга келтирувчи куч сифатида ифодаланади. Яъни, хавфсизлик объекти (ҳаётий муҳим манфаатлар)га йўналтирилган таҳдид(лар)ни бартараф этиш мазкур жараёнга хавфсизлик субъектлари (шахс, жамият ва давлат)ни бевосита жалб этиш орқали амалга оширилади.

МДҲга аъзо давлатларнинг миллий хавфсизликка оид қонун, концепция ва доктриналарида миллий хавфсизлик “шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати» тарзида таърифланади.

«Миллий хавфсизлик» тушунчаси сиёсий муомалага илк бор АҚШ президенти Т. Рузвельт томонидан киритилганлиги таъкидланад



Download 210.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling