Таҳлика – бевосита муайян таҳдид характерига эга бўлмаса-да, бироқ бартараф этувчи ва олдини олувчи чора-тадбирларни амалга оширилишини талаб этувчи ҳолат/ҳодиса/вазият.
Хавф – шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий ва мунтазам равишда бузилиши, жамиятнинг моддий ва маънавий қадриятларини емириш, давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига жиддий зарар етказиш қобилиятига эга эҳтимолдаги (ёки реал) воқеа/ҳодиса/жараён/ҳолат.
Таҳдид – хавфнинг аниқ ва бевосита энг олий даражаси бўлиб, унда нафақат яққол ният, балки хавфсизлик объектига бевосита зиён етказиш қобилияти ва тайёргарлик намоён бўлади. Хавфнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, миллий хавфсизлик концепцияларида фақатгина таҳдидлар белгилаб берилади.
Таҳдидлар одатда (халқаро) жамиятдаги мавжуд зиддиятларнинг маҳсули ҳисоблади.
Do'stlaringiz bilan baham: |