«ички, ташқи ва ҳарбий сиёсатнинг интеграцияси»


Миллий манфаатлар: тушунчаси ва таснифи


Download 210.16 Kb.
bet2/6
Sana30.03.2023
Hajmi210.16 Kb.
#1309397
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
MANA-4 mavzu. Axmedov B

4.2. Миллий манфаатлар: тушунчаси ва таснифи

Миллий манфаатдавлатнинг муҳим мақсадлари, интилишлари ва эҳтиёжлари; давлат ва жамиятнинг мавжудлиги ва ривожланиши учун устувор аҳамиятга эга бўлган англаб етилган сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва бошқа эҳтиёжлар мажмуи.






Миллий манфаат суверен давлатга хос, авваламбор, унинг ташқи сиёсатига тааллуқли ҳодиса ҳисобланади.







Миллий манфаат давлат ташқи сиёсатининг мақсад ва вазифаларини аниқлаш ёки англаб етишга хизмат қилувчи муҳим таҳлилий инструментдир.










Анархистик табиатга эга бўлган халқаро муносабатлар тизимида миллий манфаат куч тимсолида кўрилиб, давлат сиёсатининг раҳбарий қоидаси ва унинг кўрсаткичи сифатида таърифланади.






Миллий манфаат тушунчаси тўғрисида тадқиқотчи олимларнинг қарашлари







Миллий манфаат категориясини илк бор чуқур тадқиқ этган америкалик олим Чарльз Бирд (Charles Beard)нинг қарашлари:

  • “Миллий манфаат” категорияси сиёсий лексиконга 16-асрда Европада миллий давлатлар ва миллатчилик ғояларининг ривожланиши негизида муайян сулола ёки давлат-оила (государственно-семейные) манфаатларини англатувчи “raison d’Etat” ни ўрнини босувчи тушунча сифатида муомалага кириб келган.






“Миллий манфаат” концепциясининг ривожланиши сиёсий реализм мактаби ва унинг нуфузли вакили Ханс Моргентау номи билан узвий боғлиқ. Унинг миллий манфаат категорияси бўйича қарашлари қуйидагича:
Миллий манфаат – бу объектив борлиқ”. У давлатнинг географик жойлашувининг ўзига хослиги ва ушбу хусусиятдан келиб чиқувчи давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланишига асосланади. Миллий манфаат хавфсизликнинг фундаментал шарт-шароитларини ҳамда давлатнинг фаровонлигини акс эттиради.
“Фақатгина бир қатъий импертив/талаб, фақатгина бир муҳокама мезони, ҳаракатнинг ягона принципи мавжуд: миллий манфаат”.




Download 210.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling