Tadqiqot uz


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/90
Sana25.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1066204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   90
Bog'liq
tarix-2020-6

3.Тадқиқот натижалари
Маълумки, қорақалпоқлар водий ҳудудига кўчиб келиб жойлашар экан, аввало, 
ўзларининг тарихан таркиб топган азалий ватанларида шуғулланиб келган анъанавий 
“чорвачилик-деҳқончилик-балиқчилик”ка асосланган хўжалик юритиш типини сақлаб 
қолган эди[1:С.17]. Ушбу хўжалик юритиш усули қорақалпоқларнинг водий бўйлаб 
жойлашувларида ҳам ўз характерини сақлаб қолган бўлиб, қорақалпоқлар имкон қадар дарё, 
кўл ва сув ҳавзалари бўйига жойлашишга ҳаракат қилган.
Водийлик 
қорақалпоқларининг 
дарё 
бўйларида 
жойлашувининг 
анъанавий 
чорвачилик билан боғлиқ жиҳатлари улар яшаётган қишлоқларда олиб борилган дала-
этнографик экспедиция натижалари ва сўровномалари ҳамда кекса ёшдаги ахборотчилардан 
олинган ривоятларида ҳам ўз аксини топган[3. Дала ёзувлари. Фарғона вилояти Данғара 
тумани Уймовут қишлоғи. 2009 йил].Чунончи, водий ҳудудида яшовчи кўпгина қорққалпоқ 
информаторлари фикрича, “биз Сир ёқалаб кетаверамиз, не бўлсаям Сир бўйларида 
тўқайзорлар, қамишзорлар кўп. Дарё бўйлари чорва– мол, қўй, йилқи боқиш учун анча 
қулай...” – дебайнан дарё ва кўллар бўйлаб жойлашганликларини таъкидлади [4.Дала 


УТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№6 | 2020
 
 

ёзувлари. Фарғона вилояти Данғара тумани Уймовут қишлоғи; Наманган вилояти Поп 
тумани Кенагас қишлоғи; Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Кемабоши ва Қирқчек 
қишлоқлари. 2009 йил]. Зеро, дарё ва кўл бўйлари қорақалпоқларнинг хўжалик фаолияти 
билан боғлиқ эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилиб келган. 
Чорвачилик – Ўзбекистон аҳолиси хўжалик фаолиятининг энг қадимий турларидан 
биридир. Хусусан, водийнинг барча ярим кўчманчи аҳолисининг чорвачилик хўжалигини 
юритишда қирғиз, қипчоқ, қурама, қорақалпоқ каби этник жамоалар муҳим ўрин эгаллаган. 
Мазкур этник гуруҳлар чорвачилик машғулотларида кўплаб ўхшашликлари билан бирга 
уларнинг чорва ҳайвонларини боқишдаги ўзига хос усуллари ва жиҳатлари бўлганлиги 
табиий. Шунингдек, турли этнослар таъсирида, табиий-географик шароитлар туфайли ҳамда 
қўшни халқлар таъсири натижасида чорвачилик хўжалигини юритишнинг хилма-хил 
усуллари мавжудлигини кўриш мумкин.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларининг чорвачилик хўжалигига бағишланган махсус 
адабиётларда яйлов чорвачилигининг ўзига хос томонлари ва уларнинг асосий жиҳатлари 
қайд қилинган. Ушбу хусусиятлар асосида аввало, чорва ва чорвадор оила аъзоларининг 
қанча вақт чорва билан бирга яйловда бўлишлари, чорвани қанча узоқликдаги яйловларда 
боқилиши каби мезонлар ётади. Чорва хўжалигини юритишда этносларнинг хўжалик-
маданий типларига қараб “яйлов чорвачилиги” ва “хонаки чорвачилик”типларига ажратиш 
мумкин. Шунингдек, ярим ўтроқ чорвачилик ёки ўтроқ хўжаликнинг бир соҳаси сифатида 
чорвачилик билан шуғулланувчи этник жамоалар ҳам бор. Бу чорвачилик типлари турли 
ҳудудларда ўзига хос варинатларга эга бўлиб, ўтроқ аҳолида чорва боқишнинг –“қўра” ёки 
“қўра-яйлов” тизими, ярим ўтроқ аҳолида – “ҳайдов-яйлов”тизими, кўчманчи аҳолида эса 
“яйлов” тизими устун турган[5:Б.165]. 
Ўз ўрнида шуни қайд этиш ўринлики, қорақалпоқларнинг водийга кириб 
келгунларига қадар чорва ҳайвонларини боқиш учун мўлжалланган асосий яйловлар, тоғ ва 
адирликлар бошқа чорвадор халқлар, хусусан қирғизлар томонидан эгаллаб бўлинган эди. 
Шу боис, қорақалпоқ чорвадорлари чорва ҳайвонларини боқиш учун янги яйловлар излаб 
топишга мажбур бўлган. Марказий Фарғонадаги “Қорақалпоқ чўли” ушбу этник гуруҳ учун 
яйлов вазифасини ўтаган эди [6:С.36]. 
Водий қорақалпоқларини анъанавий чорвачилик хўжалиги ҳақида тўхталганда, 
уларнинг чорвачилик хўжалиги асосини йирик шохли моллар ташкил этганлигини алоҳида 
таъкидлаш жоиз. Чунки, бошқа этнослар чорвачилигининг асосини ташкил этган от ва 
туяларда ўтиш ва юриш мумкин бўлмаган қамишзор, чакалакзор ва ботқоқлижойлардан 
қорақалпоқларнинг йирик шохли чорва моллари ўтиши имкони бўлган. Бу турдаги 
чорвачилик юритиш усули яримўтроқ этносларга хос бўлиб, кўчманчи чорвадор халқлардан 
фарқ қилган[7:С.18]. 
Қорақалпоқларнинг чорвачилик хўжалигида йирик шохли моллар билан бирга от, қўй, 
эчки ҳамда кам миқдорда бўлсада, эшак ва туялар боқилган. Чорвадор қозоқ халқларида 
водий қорақалпоқларидан фарқли равишдачорванинг асосий таркибини майда шохли 
ҳайвонлар – қўйлар, туя ва отлар ташкил этган. Қозоқларда туя ва отлар асосан, узоқ 
яйловларга чиқиш, кўчиб ўтишда анча қўл келган. Хўжалик юритишда деҳқончилик устун 
ҳисобланган чорвачилик билан шуғулланувчи яримўтроқ қорақалпоқларда эса бунинг акси 
ўлароқ йирикли шохли моллар (қисман отлар)қишлоқ хўжалиги ерларига ишлов бериш ва 
улардан юк ташиш воситаси сифатида фойдаланилган. Майда шохли ҳайвонлар – қўй, 
эчкилар асосан,бозорларда сотиш учун боқилиб, бу турдаги ҳайвонлар ҳар бир қорақалпоқ 
хонадонида мавжуд эди. 
Қуйидаги статистик маълумотларда Фарғона қорақалпоқлари чорва хайвонларини 
унинг турларига нисбатан таҳлилини кўриш мумкин: “1917йилдаги Бутунроссия қишлоқ 
хўжалигини рўйхатга олиш маълумотлари”га кўра, Қўқон уездининг қорақалпоқлар зич 
яшайдиган Қорақалпоқ волости аҳолисининг чорвачилик хўжалигидаги чорва ҳайвонларини 
49% ини йирик шохли моллар, 32 %ини қўй, 14.7% ини от, 3.8 % ини эчки, 0.3% ини эшак 
ҳамда 0.2% ини эса туялар ташкил этган[8:С.439]. 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling