Tahorat olish tartibi avvalo, tahorat olishga niyat qilinib, «A’uzu billahi minash-shaytonir rojiym. Bismillahir rohmanir rohiym»


АЗОН Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар!


Download 90 Kb.
bet5/8
Sana22.01.2023
Hajmi90 Kb.
#1110689
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ТАҲОРАТ ОЛИШ ВА НАМОЗ ЎҚИШ

АЗОН
Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар!
Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳ! Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳ!
Ашҳаду анна Муҳаммадар расул`улл`оҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар расул`улл`оҳ!
Ҳаййа ъалас-сол`аҳ! Ҳаййа ъалас-сол`аҳ!
Ҳаййа ъалал фал`аҳ! Ҳаййа ъалал фал`аҳ! (Бомдод азонида бу сўзлардан кейин икки марта «Ас-сол`ату хойрум минан-на`вм! – «Намоз уйқудан афзалдир!»)
Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар! Ла ил`аҳа иллалл`оҳ.


БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами тўрт ракатдан иборат. Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:
1. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади
2. «Аллоҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади. Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар.
3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади. Аёллар ўнг қўлни чап қўл ус-тида тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар. Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади.
САНО ДУОСИ
Субҳ`анакалл`оуҳумма ва биҳамдика ва таб`арокасмука ва та`аъла жаддука ва л`а ил`аҳа ғойрук.
Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
ФОТИҲА СУРАСИ
Аъ`узу билл`аҳи минаш шайт`онир рож`ийм. Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Ал ҳамдулилл`аҳи роббил ъ`алам`ийн. Ар-роҳм`анир роҳ`ийм. М`алики явмидд`ийн. Ийй`ака наъбуду ва ийй`ака настаъ`ийн. Иҳдинас сир`отол мустақ`ийм. Сир`отоллаз`ийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағз`уби ъалайҳим валазз``олл`ийн.
Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен инъом (ҳидоят) этганларнинг (пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қавмининг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг эмас!
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади. Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling