Таховий ақидасининг енгил шарҳи


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

  
55
 ِهِتـَي ِ ْعَم نَع ْمُهمهَـن و ،ِهِتـَعمطِـب ْمُهَرَما و.
22-
матн: Аллох таоло халкларини Ўзига итоат 
килишга буюрди ва Ул зотга осий бўлишлари-гунох 
килишларидан кайтарди 
Шарх: Таховий рахимахуллох яратиш ва такдир хакидаги 
матнлардан кейин буйрук ва кайтарик хакида матн келтирдилар. Бунда, 
Аллох таоло халкини факат Унинг Ўзига ибодат килишлари учун 
яратганлигига ишора бор. Аллох таоло айтганидекки: 

" .نودبعيل إ سننا و نجلا تقلخ مم و

 :تميرابلا ةروس
96
(“Аллох табарока ва таоло бандаларини ширк келтирмасдан, ёлгиз 
Унинг Ўзигагина ибодат килишлари учун яратганининг хабарини 
бермокда. Кимда ким Аллохга итоат килса, Аллох унга мукофотини тўлик 
килиб беради. Кимки Ул зотга осий бўлса, Аллох уни каттик азоблайди” 
Ибни Касир рахимахуллох тафсири).
  
53
تتَئي ِ َم و ،ِه ِ ِتَـتئيِ َمو ِهريِدْـتقَـتب يرت ْجَي ٍء ْيتَ ّلتُك و .
 متتم إ ،ِدمتبِعلِل ةَئيـت ِ َم ،بُـترـْنَـت هُـ
 ْنُـكَي ْمَل أَـ َي ْمَل مم و ،نمك مُهَل َءمَ ممَـف ،مُهَل َءمَ 
  
23-
матн: Хар бир нарса Аллохнинг такдири ва хохиши билан 
содир бўлади. Ул зотнинг хохиши албатта амалга ошади. Бандалар 
учун бирор бир хохиш йўк. Факат, Аллох таоло уларга нимани 
хохласа, у юзага келади. Демак, Аллох субханаху ва таоло халкига 
нимани истаса, (у хеч бир тўсиксиз) вужудга келади, ниманики 
 
хохламаса, (бутун халк жамланиб уринганда хам, хеч качон) юзага 
келмайди. 
Шарх: Аллох таоло Таквир сурасининг 29-оятида бундай дейди: 
"
"نيملمعلا بر الله ءم ي نا إ نوءم ت مم و
ا:ريوكتسل
24


(Мазкур оят маъносини Ибни Касир рахимахуллох куйидагича баён 
киладилар: “Сизлар факат бутун оламларнинг Роббиси бўлган Аллох 
хохласагина хохларсизлар. Хохиш сизларнинг кўлингизда эмас. Аллох 
таоло кимга хидоят беришни хохласа, у одам албатта хидоят топади, 
кимнинг адашишини истаса, у кимса шубхасиз адашиб кетади. Бу 
ишларнинг бари оламлар Роббиси бўлган Аллох таолонинг хохишига 
боглик. Суфёнус-Саврий Саъийд бин Абдулазиздан, бул киши эса 
Сулаймон бин Мусодан ривоят киладилар, айтадиларки: “Аллох 
сизлардан кимни хидоят топиб, тўгри йўлдан юришингизни хохлаган 
бўлса, (Куръон унга ибрат оладиган эслатма бўлади, маъносидаги) оят 
тушганда, Абу Жахл айтдики: “Иш, ўзимизнинг кўлимизда. Хохласак, 
тўгри бўламиз, хохласак эгри бўламиз”. Шунда Аллох таоло юкоридаги 
“Сизлар факат бутун оламларнинг Роббиси бўлган Аллох хохласагина 
хохларсизлар” оятини туширди”.)
Ушбу ва шунга ўхшаш оятлар Ахли суннатнинг Аллох таоло 
нимани хохласа бўлади, нимани хохламаса бўлмайди, деган эътикодига 
далил бўлади. Ахир, Аллохнинг мулкида Ул зот хохламаган нарса кандай 
бўлсин?! Эмишки, Аллох кофирнинг иймонли бўлишини хохлаган. Кофир 
эса, куфрни хохлаб кофир бўлган экан. Кофирнинг хохиши Аллохнинг 
хохишидан устун келган!!! Бундай ботил гапни айтган кимсадан-да 
адашганрок ва куфр боткогига ботганрок кимса борми?! Аллох бундай 
кимсалар айтаётган сўзлардан улуг ва олий Зот.
Вахб бин Мунаббах рахимахуллох айтадилар: “Такдир масаласида 
(чукур кетиб), назар солган эдим, хайратда колдим. Кейин кайта назар 
солдим, яна хайратда колдим. Шунда, такдир тўгрисида одамларнинг энг 
билгувчилари (бу масалани аклларига солмайдиган, унда чукур 
кетмасдан) ўзларини тиядиган кишилар экан, бу борада одамларнинг энг 
жохиллари эса, у хакда кўп гапирадиганлар экан, деб хулоса килдим”. 
(Вахб бин Мунаббах рахимахуллох 34-хижрий йил, Усмон разияллоху 
анхунинг халифалик замонларда тугилганлар. Ибни Аббос, Абу Хурайра 
ва бошка сахобалардан таълим олган тобиийнлардан бўладилар. Бу 
киши тўгрисида Ахмад рахимахуллох бундай деганлар: “Вахб бин 
Мунаббах форслар фарзандидан, шарафли киши бўлганлар”. Баъзи 
ровийлар: Вахб бин Мунаббахни золим халифалардан бири азоблаб-
азоблаб ўлдирган, деб ривоят килишади. Аллох таоло бу кишини Ўз 
рахматига олсин! Ушбу маълумотлар Аз-Захабий рахимахуллохнинг 
“Сияру аълаамин-нубалаъ”китобларидан олинди.)

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling