Таховий ақидасининг енгил шарҳи


الله اوقتا اونم نيبلا مهيا مي"


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

الله اوقتا اونم نيبلا مهيا مي"

 
هتمقت قح

."نوملسم متناو إ نتومت و
“Эй иймон келтирган зотлар, Аллохдан хакикий кўркув билан 
кўркинглар ва факат мусулмон бўлган холларингизда дунёдан ўтинглар!” 
  
نم مكقلخ يبلا مكبر اوقتا سمنلا مهيا مي"

 
او سرن
ةدح

 ارتييك متجر ممهنم ثبو مهجوز مهنم قلخو
."مبيقر مكيلع نمك الله نإ ،ممحرلأا و هب نولءمست يبلا الله اوقتا و ،ءمسنو

“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (яъни Одам алайхиссаломдан) 


яратган ва ундан жуфтини (Хавво алайхассаломни) яратган хамда у 
икковидан кўп эркак ва аёлларни таркатган Роббингиздан кўркингиз! Яна 
ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллохдан 
кўркингиз ва кариндошларингиз (билан ажралиб кетишдан сакланингиз)! 
Албатта Аллох устингизда кузатгувчи бўлган зотдир”. 
 
 
 عطي نم و ،مكبونب مكل ررفي و مكلممعا مكل حل ي ،اديدس وق اولوق و الله اوقتا اونم نيبلا مهيا مي"
"مميظع ازوف زمف دقف هلوسر و الله



“Эй мўминлар, Аллохдан кўркинглар ва тўгри сўзни сўзланглар! 
(Шунда Аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни магфират 
килар. Ким Аллохга ва Унинг элчисига итоат этса, улуг бахтга 
эришибди”. 
Аммо баъд: 
Сўзларнинг энг тўгриси Аллохнинг китоби ва йўлларнинг энг яхшиси 
Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам йўлларидир. Ишларнинг энг 
ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Хар бир пайдо килинган 
янгилик бидъат, хар бир бидъат залолат-адашиш ва хар бир залолат 
дўзахдадир. 
Ахли суннат вал-жамоат эътикодини баён килиш учун ёзилган бу 
китобнинг матнлари улуг имом Абу Ханифа, Абу Юсуф ва Мухаммад бин 
ал-Хасан уламолари мазхабига мувофикдир (барчаларини Аллох таоло 
Ўз рахматига олсин!). Бул зотларнинг эътикодларини имом Абу Жаъфар 
Таховий рахимахуллох ўзларининг “Ал-акийдатут-Таховия” китобларида 
баён киладилар. Бу киши ханафий мазхабининг етук мухаддис 
уламоларидан бўладилар. Мухаммадия умматининг жумхур-кўпчилик 
уламолари Таховийнинг мазкур китобларида баён килинган акидани 
эътироф килиб тасдиклашган. Бу китобдаги матнларга ёзилган шарх ва 
изохлар кўп. Уларнинг айримлари суннатга мувофик бўлса, бошкалари 
фалсафа 
йўналиши
билан 
тушунтирилди. 
Бу 
шархларнинг 
серфойдалиси имом Ибну Абил-Из Ал-Ханафий ёзган шархдир 
(барчаларидан Аллох таоло рози бўлсин!). 
Азиз биродарлар, Аллох таолонинг мадади ила Таховий акидаси ва
юкорида эслатилган унинг шархидаги маъноларни Сизларга кискача 
таржима киламиз, иншааллох. Аллох таолодан офият сўрайман! Кавслар 
орасидаги тушунтиришлар, оятлар тафсири ва хадислар шархи 
таржимон томонидан. Ушбу китоб таржимасида камчилик сезиб колган 
китобхон биродаримдан уни тўгрилаб кўйишини илтимос киламан! Ахли 
суннат 
вал-жамоат 
йўлини 
мустахкам 
тутсам 
деган 
барча 
биродарларимни Аллох Субхонаху ва таоло магфират килиб, дахшатли 
киёмат кунида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ва Ул зот 
сахобалари жамоасида тирилтиришини илтижо килиб сўрайман! Зеро 
Аллох таоло рахмлиларнинг рахм килувчироги бўлган зотдир! 
Таржимон

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling