Таховий ақидасининг енгил шарҳи


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

21
-
 
.ةقشم لاب ثعاب ،ةفاخم لاب تيمم
 
12-
матн: Аллох таоло кўркувсиз ўлдиргувчи, машаккатсиз 
тирилтиргувчидир 
Шарх: Аллох таоло айтади:
اا
"لامع نسحا مكيا مكولبيل ةميحلا و توملا قلخ يبلا"

ا:كلمسل
2


.
Маъноси: “Аллох шундай зотки, сизлардан кайсиларингиз 
чиройлирок амал килишингизни имтихон килиши учун ўлим ва хаётни 
яратди”. (Табарий рахимахуллох мазкур оятни тафсир килиб айтадилар: 
“Аллох таоло хохлаган кишисини ўлдиради ва хохлаган кишисига хаёт 
беради. Эй инсонлар, сизлардан кайсиларингиз чиройлирок амал 
килишингиз, кайсиларингиз Аллохга кўпрок тоат килишингиз ва 
кайсиларингиз Ул зот розилигини кўпрок излашингизни имтихон килиши 
учун Ул зот ўлим ва хаётни яратди.” Куртубий рахимахуллох 
айтадиларки: “Аллох таоло биринчи ўлимни, кейин хаётни зикр килди. 
Сабаби, ўлим аввалрокдир. Чунки бошида нарсалар ўлик хукмида 
бўлган. Масалан: одам келиб чикадиган маний-уруг ва тупрок кабилар.”) 
13
.
 
 
 نمتك متمك و ،هترت نتم مهلبتق نتكي متل مئيت مهنوتكب دَدزتَي متل ،هتقلخ َلتبق مميدتق هتمرت ب َلاز مم
ر ب
.مّيدبا مهيلع لازي كلبك ،مّيلزا هتم
 
13-
матн: Аллох таоло Ўзининг сифатлари билан кадимдан
халкларини яратишидан олдин бўлган. Ул зотда олдин йўк бўлган 
бирор бир сифат, халкларнинг вужудга келишлари туфайли 
кўшилиб колмаган. Ул зот Ўз сифатлари билан азалдан бўлгани 
каби, улар билан абадий колгувчидир. 
Шарх: Аллох Субхонаху таоло азалдан зотида хам, феълларида 
хам камол сифатлар билан сифатланган. Аллохнинг маълум бир сифати 
аввалда йўк эди, кейин бор бўлди, деб эътикод килиш мумкин эмас. Агар 
маълум бир Аллохнинг сифати олдин бўлмаган дейилса, Аллох таоло 
нуксон-камчилик билан сифатланган бўлади. Аллох Субхонаху ва таоло 
хар кандай айб ва нуксонлардан пок ва олийдир.


Мазкур сўзлар муътазила, жахмия ва буларга эътикодда йўлдош 
бўлган баъзи шийъаларга рад жавобини беради. Тилга олинган бу 
тоифалар даъволарига кўра, Аллох феъл ва гапиришга аввал кодир 
бўлмаган, кейин кодир бўлган экан. (Бундай эътикод ботил. Бундай 
нуксондан Аллох Субхонаху ва таоло покдир.) 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling