1. 3-§. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг математиккомпетентлигини ривожлантириш модели


Download 55.72 Kb.
bet1/2
Sana21.06.2023
Hajmi55.72 Kb.
#1639184
  1   2

1.3-§. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг математиккомпетентлигини ривожлантириш модели

Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш мураккаб жараён ҳисобланади. Уни ҳал этишда, таълим жараёнини моделлаштириш, математик компетентлигини ривожлантириш орқали бўлажак муҳандисни касбий фаолиятига тайёрлаш моделини ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутади.


Педагогик ва илмий адабиётларда «Бўлажак мутахассис модели» тушунчасига нисбатан турли қарашлар ва ёндашувлар мавжуд. Кўпчилик муаллифлар томонидан бўлажак мутахассис модели дейилганда, муайян соҳа мутахассисининг умумлаштирилган образи сифатида ўрганилаётган объектнинг асосий хусусиятларини акс эттирувчи сифатларни тушуниш кераклилиги қайд этилган.
Бошқа бир гуруҳ олимлар эса моделнинг муайян вақтнинг ўзида тасвирий шаклни аниқлаш ҳамда уни қуриш «технологияси»дан иборат эканлигини қайд этадилар. Учинчи гуруҳ вакиллари эса «мутахассис модели» тушунчаси моҳиятида эгаланиши керак бўлган компетенциялар билан биргаликда шахснинг касбий ва шахсий сифатлари, маданияти, қадриятлари ва бошқа хусусиятлари ҳам намоён бўлиши зарурлигини ёқлайдилар.
Н.Ф.Тализина томонидан, мутахассисни касбий тайёрлаш жараёнини моделлаштиришга нисбатан умумметодологик ёндашув ишлаб чиқилган. Модельда кутилаётган натижа ва унга эришиш йўлларининг узвий бирлиги акс этиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб, муаллиф қуйидагиларни баён этади: «Мутахассис модели муаммоси ўқув режалари каби ўқув дастурларининг ҳам мазмунини аниқлашда муҳим ҳисобланади» [117].
Бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни мураккаб хусусиятга эга бўлиб, бу жараёнда мақсаднинг аниқ белгиланиши, мутахассис моделининг таркибий асосларини аниқлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Педагог олим Н.А.Муслимовнинг таъкидлашича мутахассис модели қуйидаги учта таркибий асосдан ташкил топади:

  1. Янги ижтимоий босқичга хос бўлган хусусиятлар асосида юзага келган фаолият турлари.

  2. Касбий талаблари аниқ кўрсатиладиган фаолият турлари.

  3. Давлатнинг ижтимоий-сиёсий тузилмаси ҳамда унинг маънавий-ахлоқий тизими моҳиятига кўра ташкил этилувчи фаолият турлари.

Н.А.Муслимов мутахассис модели тушунчасига қуйидагича таъриф беради: мутахассис модели – бу ишлаб чиқариш соҳасида юзага келадиган муаммоли вазиятларни муваффақиятли ҳал этилишини таъминловчи, маълум сифатларни таърифловчи ҳамда касб эгасининг мустақил билим олиши ва ўзини ривожлантиришини акс эттирувчи андоза ҳисобланади.[72]
Тадқиқот жараёнида биз томонимиздан бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигини ривожлантириш модели такомиллаштирилди (1.4-расм). Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришда уларнинг ижодий фаолиятини шакллантириш асосий вазифадир. Математик компетентликни ривожлантириш модели яхлит тузилмага эга бўлиб, блоклардан таркиб топади: мақсадли, диагностик мотивацион, мазмунли-фаолиятли, педагогик жараён, баҳолаш-натижавий.
Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш модели мазмуни қуйидагича ифодаланади.
I. Мақсадли компонентда иш берувчи талаблари, давлат таълим стандарти талаблари, ҳамда рақобатбардош кадр тайёрлашда компетенция талаблари белгиланган.
Мақсадли компонент математик компетентликни ривожлантириш жараёнининг асосини акс эттиради. Математик компетентликни ривожлантириш жараёнининг мақсади фақатгина билим, кўникма, малака ва компетентликларни ривожлантириш эмас балки иш берувчи талабларини ўрганиш, давлат таълим стандартларида белгиланган талабларни инобатга олиш, шунингдек, халқаро меҳнат бозори талабларини ўрганишни тақазо этади.
II. Диагностик-мотивацион блокда тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб ОТМда юқори малакали муҳандисларнинг тайёрлаш ва умумий мақсад бўлажак муҳандисларнинг математиккомпетентлигини ривожлантириш белгиланди. Бундан ташқари ушбу блок муҳандиснинг математик компетентлигини ривожлантиришда белгиланган вазифалар, касбий мотив, касб таълими ўқитувчисини касбий қизиқиши, эҳтиёжлари ва касбга бўлган мойиллигини ва мотивацияни аниқлаш жараёнини ўз ичига олади.
Математик компетентликни ривожлантиришнинг асосий мақсади – ижодкор шахсни ривожлантиришдир. Бунда талабанинг касбий ўсиши ва шахсий ривожланиши учун педагогик-психологик шарт шароитларни аниқлаш зарур. Биз томонимиздан аниқланган психологик - педагогик шарт шароитлар қуйидагилардир:

  • бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнининг маҳсулдорлигини таъминловчи компетентли ёндашувдан фойдаланиш;

  • талабалар томонидан математик фаолиятнинг муҳим хусусиятларини дизайн маҳсулотини лойиҳалаш ва тайёрлашнинг моддий ва маънавий хусусиятларини ўз ичига олган акс эттириш фаолияти алгоритмини амалга ошириш асоси сифатида тушунишлари;

  • юқори даражадаги мотивация, рефлексив ва баҳолаш фаолияти тажрибаларини ривожлантириш учун ижодкорлик фаолияти жараёнида фанлараро алоқадан фойдаланиб, талабаларни математик фаолиятга тайёрлаш;

  • бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминот тизимини яратиш, унга замонавий шакллар, методлар ва фаол ҳамда интерфаол таълим технологияларини киритиш;

  • бўлажак муҳандисларнинг математик фаолиятда ўз-ўзини ривожлантиришларига ҳаракат қилиш.

Ушбу компонент шахснинг ижодий ривожлантиришга йўналтиришни, талабаларни математик компетентлигини ривожлантириш жараёнида қулай шароитлар яратиш, ижодий таълим муҳитини шакллантириш, яъни касбий мотивацияни шакллантириш ва аниқлаш кўзда тутилган. Математик компетентликни ривожлантириш жараёнида таълим сифати, таълимда ижодкорлик даражаси ва зарур шахсий сифатларни ривожлантириш ўртасида тўғридан-тўғри муносабатлар ўрнатилади, улар, бўлажак муҳандислар компетентлигини юқори даражада ривожлантиришни таъминлайди. Шуни айтиш мумкинки, бундай хусусиятлар, сифатларга технологик жараёнларни режалаштириш қобилияти, вазиятни танқидий тушуниш қобилияти, мос технологияларни танлаш, ўз-ўзини таълим олишга ундаш, ўз - ўзини ривожлантириш, мустақиллик, анализ ва синтезни билиш, дизайн буюмларини яратиш (лойиҳалаш ва тайёрлаш), камчилик ва муаммоларни аниқлай олиш қобилияти; математик фаолиятда қарорларни ёки қарорларни амалга ошириш йўлларини тўғри асослаш, ўз-ўзини назорат қилиш, адекват ўз-ўзини баҳолаш, ўз ўзини тасдиқлаш киради.
III. Мазмунли-фаолиятли компонентда бўлажак муҳандисларни математик компетентлигини ривожлантиришнинг: мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, амалий-ижодий, реклексив таркибий тузилмаси берилган.
Психологик ва педагогик адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, биз бўлажак муҳандисларни математик фаолиятга тайёрлашнинг қуйидаги таркибий компонентларини ишлаб чиқдик ва амалиётга жорий қилдик: мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, амалий-ижодий, реклексив компонентлар.
Математик фаолиятга тайёргарликнинг таркибий компонентларини батафсил кўриб чиқамиз.
Мотивацион-қадриятли компонентни эҳтиёж, қизиқиш, мотив, қадриятлар, бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг дизайн соҳасидаги шахсий-қадриятли салоҳиятининг асоси ҳисобланган, шаклланган шахсий сифатлар тизими сифатида кўриб чиқамиз.
Мотивация талабалар муваффақиятли ўрганишига ижобий таъсир кўрсатади. Мотивация мураккаб таркибий ташкилотлиги билан ажралиб туради, ўрганишда мотивлар ҳаракати эса таълим олувчиларнинг унга нисбатан муносабатини билдирди. Мотивация фаоллик, қизиқиш, талабаларнинг мустақиллиги билан ўзаро боғлиқ.
“Мотивация - субъектнинг бирон бир мақсадга эришиш учун ички ва ташқи интилиши, бундай фаолиятга қизиқиш ва уни амалга ошириш йўлларининг мавжудлиги. Мотивация яхлит педагогик таъсирлар тизими таъсири остида шаклланади, лекин у тўғридан-тўғри фаолият жараёнида ривожланади” [78, 121 бет].
Биз А.Ю.Воробьёвнинг мотивация ҳақидаги нуқтаи назарини тасдиқлаймиз, унга кўра:
- мотивлар, эҳтиёжлар шахснинг ядросини ташкил қилади;
- мотив талабларнинг пайдо бўлиш шакли сифатида намоён бўлади;
- мотивлар инсон фаолиятининг тарғиботчилари ҳисобланади;
- мотивлар эҳтиёжни қондириш истаги билан боғлиқдир;
- хулқ атворда етакчи мотивлар қизиқиш ҳисобланади;
- шахс мотивацион соҳасида бўйсинувчи мотивлар мавжуд;
- мотивация шахснинг ўз-ўзини билиши ва ўз-ўзини ривожлантириш воситаси ҳисобланади;
- мотивация шахснинг эркин ҳаракати билан боғлиқ фаолиятда амалга оширилади [22, 11-12-бет].
Фаолият мотивлари талабаларнинг фаоллигига сезиларли таъсир кўрсатади. Мақсадлар фаолият жараёнида шаклланади, ўқув материали мазмуни, таълим жараёнини ташкил этишга боғлиқ бўлади.
Таълим мотивлари-талабаларни фаол билиш фаолиятига ундовчи, билим, кўникма ва малакаларни самарали ўзлаштириш ва уни амалиётда қўллашга йўналтирилган омил. Талабаларни таълим олишга ундовчи, ушбу ички сабаблар билимга айланади. “Мотив – бирор эҳтиёжни қондирилиши билан боғлиқ бўлган у ёки бу турдаги фаолиятга шахснинг ички интилишидир” [22, 56 б.].
Шундай қилиб, мотивация талабаларнинг касбий фаолиятининг мақсадига эришиш учун самарали билиш фаолиятига ундовчи асосий ҳаракатлантирувчи кучдир.
Бўлажак муҳандисларнинг математик фаолиятга мотивациясининг ривожланиши, таълим жараёнига ижодкорлик фаолиятини тадбиқ этиш орқали самарали бўлиши мумкин; дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёнида ҳиссий рағбатлантириш ресурсларидан фойдаланиш; талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш; касбий вазифаларни ҳал этишда ҳамкорликни ривожлантириш.
Математик фаолиятнинг ўзига хос хусусияти, ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган инсоннинг асосий моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш билан бевосита алоқадорлиги ҳисобланади.
Касб таълими соҳасидаги асосий қийматларни аниқлаш шундай хулосага олиб келди, бўлажак Дизайн (костюм) йўналиши ўқитувчиларининг ўзига хос касбий қадриятлари ва сифатларига: ижодкорлик, компетентлик, юқори эрудиция, мобиллик, киришимлилик, билимдонлик, ўз-ўзини тарбиялаш истаги, математик фаолиятда ўз-ўзини тасдиқлаш, рефлексивлик киради.
Шахсий-аҳамиятли қадриятлар сифатида бадиий-лойиҳалаш фанларини ўрганиш, талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда таълим олувчининг шахсиятини ўзгартириш жараёни деб қаралиши лозим.
Қадриятли ёндашув жараёнида талабаларда касбий билим, бўлажак касбий фаолиятга муносабатни ёритувчи касбий муҳим сифатлар шаклланади. Бизнинг фикримизча, бўлажак мутахассис сифатида талабаларнинг ўз-ўзини англаши уларнинг психологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва билим олиш даражасининг ошишига кўмаклашади.
Амалий -ижодий компонент ижодий лойиҳавий фаолият тажрибасини шакллантиришни кўзда тутади: дизайн соҳасидаги фаолиятда ижодкор шахс сифатида ўзини англаш; конструкторлик–технологик фаолиятда касбий вазифаларни ижодий ҳал этиш қобилияти; аниқ бадиий лойиҳа ишлаб чиқиш қобилияти, ғояларни илгари суриш, уларнинг қарорларини тасдиқлаш; лойиҳавий ва тадқиқот фаолиятини мустақил ташкил қилиш ва режалаштириш қобилияти; режалаштириш ва охирги қарорни фикран ишлаб чиқиш қобилияти; конструкторлик–технологик фаолиятда инновацион педагогик технологияларни қўллай олиш қобилияти; ижодий жамоада ишлаш билан боғлиқ коммуникатив кўникмаларнинг шаклланганлиги; дизайнерлик ғояларини намойиш қилиш учун замонавий компьютер технологияларини билиш.
Операцион – технологик компонент дизайн соҳасидаги зарурий касбий билим ва кўникмалар ҳажми билан характерланади. Математик фаолият тузилмаси ва мазмунининг таҳлили шуни кўрсатадики, дизайн предметини яратишда асосан ижодий изланиш босқичларида якуний тасаввур конструктор–график кўникмаларни ижодий эгаллаш, график моделлаштириш ҳисобланади. Операцион – технологик компонент конструкторлик–технологик фаолиятнинг барча босқичларида кўникма ва малакаларнинг яхлит шаклланганлиги билан аниқланади: лойиҳаланаётган объект талабларини тадқиқ қила олиш; истеъмолчи сифат кўрсаткичлари; янги буюмни ишлаб чиқишнинг турли босқичларида ахборот манбаларини аниқлаш ва таҳлил қилиш қобилияти; истеъмолчи талаблари ва эстетик сифатларининг юқори даражасини таъминлашни эътиборга олган ҳолда лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш, буюм тайёрлаш; ижодий ғоялар (фор–эскиз, ижодий эскиз, ишчи эскиз)ни намойиш қилиш учун эскизлардан фойдаланиш ва тасаввур қилиши қобилияти; буюмни тахлил қилиш (камчиликлар, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш); буюмни тайёрлаш рационал технологик кетма-кетлигини туза олиш; асосланган конструкция, материаллар, замонавий жиҳозларни технологик қайта ишлашнинг турли усулларини эгаллаш.
IV. Педагогик жараён компонентида математик компетентликни ривожлантиришда таълим шакли, методлари ва воситалари тавсифланган. Талабаларни математик компетентлигини ривожлантириш жараёни тамойилларига таълим мазмуни, методлари, ташкилий шакллари ва дидактик воситаларини аниқлайдиган дастлабки қоидалар назарда тутилади. Фаолиятнинг турли босқичларида ҳал қилинадиган вазифаларнинг ўзига хос хусусиятларига қараб дидактик тамойилларнинг аҳамияти турличадир ҳамда турли шароитларда у ёки бу тамойилнинг аҳамияти намоён бўлади.
Фундаментал ва касбга йўналганлик тамойили фанлараро алоқадорлик асосида билимларни дифференцияллаш, талабаларни илмий дунёқарашини ривожлантириш, касбига, шунингдек, фанга бўлган қизиқишини оширишга, олган назарий билимларини амалиётда қўллаш, меҳнат фаолиятида тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантиришга олиб келиши кутилмоқда.
Интегративлик тамойили портфолио яратишда буюмлар тайёрлаш ва лойиҳалаш кўникмаларини шакллантириш, математик билим, кўникма ва малакаларни турли фан соҳаларига жалб қилишни кўзда тутади. Интегративлик тамойили саноат ва ўқув режасининг ўқув лойиҳалари асосида ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишда қўлланилади.
Лойиҳавийлик тамойили - бўлажак ўқитувчиларни математик компетентлиги ривожланиш жараёнининг асосий тамойилларидан бири бўлиб, лойиҳавий фикрлашни шакллантириш, буюмни яратишда мавжуд ресурслар ва маҳсулотни яратишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бўлажак ўқитувчи фаолиятини изчил ривожлантириш, самарали ижодий жараённи амалга ошириш учун математикбилим ва кўникмаларини мустақил ўрганиб боришга қаратилган.





Download 55.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling