1. 3-§. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг математиккомпетентлигини ривожлантириш модели


-расм. Бўлажак муҳандисларнингматематиккомпетентлигини ривожлантириш модели


Download 55.72 Kb.
bet2/2
Sana21.06.2023
Hajmi55.72 Kb.
#1639184
1   2
1.4-расм. Бўлажак муҳандисларнингматематиккомпетентлигини ривожлантириш модели
Коммуникативлик тамойили субъектнинг индивидуал хусусиятларига асосланиб талабалар билан самарали муносабат ўрнатиш, аниқ вазифа, талаба шахсининг ўзига хос хусусиятлари, аниқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ҳамкорликнинг энг самарали йўлларини излаш зарурлигини тасдиқлайди.
Таъкидлаш жоизки, бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг математиккомпетентлигини ривожлантириш жараёнида ушбу тамойиллар ва ижодий таълим муҳити учун мақсад ва вазифаларни белгилаш ҳамда мақбул ташкилий-педагогик шарт-шароитларни яратиш учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Бўлажак ўқитувчиларни математиккомпетентлигини ривожлантириш моделининг асосий компоненти инновацион таълим методи ҳисобланади. Тадқиқотимизда таълим методлари – бу педагогика ва дизайн соҳасидаги таълим мазмунини ўзлаштириш, билим, кўникма, малака ва компетенцияларни эгаллашга қаратилган ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолиятидир. Шуни таъкидлаш жоизки, методларни танлаш таълим мақсади; талабаларнинг тайёргарлик даражаси; таълим жараёнининг моддий таъминоти, ўқитувчининг назарий ва амалий тайёргарлик даражаси, унинг малакасига боғлиқ бўлади.
Инновацион таълим методлари анъанавий ўқитиш методикасидан яна шу жиҳати билан фарқланадики, бунда нафақат аввал ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, балки ўзаро ҳамкорликдаги фаолият асосида янги билимларни ўзлаштириш жараёни амалга оширилади.
Инновацион таълим методлари:

  • портфолио;

  • кейс-стади;

  • мозаика;

  • еffective practical result ;

  • team creative collections ;

  • buddying

  • инверсия методи

  • аналогия методи

  • фантазия методи

  • янги комбинациялар методи

  • дизайн тахлили

  • ассоциатив лойиҳалаш методлари олий таълим муассасаларида самарали қўлланилиши мумкин бўлган таълим методлари сифатида танлаб олинди.

V.Натижавий блок бўлажак муҳандисларнинг дизайн соҳасида математиккомпетентлигини ривожлантирилганлик кўрсаткичлари ва даражаларини ўз ичига олади.
Натижавий блок дизайн соҳасидаги бўлажак касб таълими ўқитувчиларни математикфаолиятга тайёргарлигини шаклланганлик мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларидан ташкил топган.
Бўлажак ўқитувчиларни математик компетентлиги мезонлари ва кўрсаткичларини ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлил ушбу жараённинг муваффақияти ва сифати муайян ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар тизими, ижодий салоҳиятни ошкор қилиш ва ОТМда касбий таълим жараёнида шахснинг касбий-ижодий интилишларини амалга ошириш билан белгиланди.
Бизнинг нуқтаи назаримизда, бўлажак ўқитувчиларни математиккомпетентлигини ривожлантириш мезонларига дизайн соҳасида касбий компетентликни тавсифловчи фаолиятга субъектив муносабат ва фаолият натижаларини объектив томонларини акс эттирувчи кўрсаткичлар киради.
Математиккомпетентликни ривожлантириш компонентларнинг ҳар бири бўлажак муҳандисларнингконструкторлик–технологик компетентлик даражасининг объектив кўрсаткичи ҳисобланади.
Бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга (мотивацион – қадриятли, ижодий – фаолиятли, операцион – технологик) компетентлигининг таркибий компонентлари кўрсаткичлари аниқланди (1-илова).
Шундай қилиб, мотивацион-қадриятли компонентнинг шаклланганлиги қуйидаги кўрсатгичларни белгилайди:
- дизайн соҳасидаги бўлажак касбий фаолият ижтимоий аҳамиятини ва ўзига хос хусусиятларини тушуниш қобилияти;
- конструкторлик–технологик фаолиятда муваффақиятга эришиш учун портфолио яратишда шахсий – индивидуал талабларнинг шаклланганлиги;
- конструкторлик–технологик фаолиятга ижобий ва ҳиссий муносабатни аниқлаш қобилияти;
- математикфаолиятга мотивациянинг шаклланганлиги ва қизиқишларни намоён бўлиш қобилияти;
- математикфаолият ва унинг субъектларига қадриятли муносабатни намойиш қилиш қобилияти;
- касбий сифатларни намоён қилиш қобилияти: ижодкорлик, компетентлик, ҳаракатчанлик, мулоқот кўникмаларини, таълим олиш;
- шахсий сифатларни намойиш қилиш қобилияти: таълим олиш истаги, ўз-ўзини ривожлантириш, конструкторлик - технологик фаолиятда ўз-ўзини тасдиқлаш;
- дизайн соҳасида ишлаш учун тайёрлик.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг математик фаолиятга тайёргарлигининг ижодий–фаолиятли компонентининг шаклланганлиги қуйидаги касбий компетентликлар ўзлаштирилишини таъминлайди:
- ўзини конструкторлик– технологик фаолиятининг ижодкор субъекти сифатида англашга тайёрлик;
- конструкторлик– технологик фаолиятда касбий вазифаларни ижодий ҳал қилиш қобилияти;
- бадиий дизайн учун оригинал портфолио ишлаб чиқиш, ғоялар яратиш, оригинал ечимларни тақдим этиш қобилияти;
- тадқиқот ва лойиҳа ишларини мустақил ташкил этиш ва режалаштириш қобилияти;
- якуний натижани олдиндан тахмин қилиш қобилияти;
- математикфаолиятни ташкил этиш учун инновацион таълим технологияларини қўллаш қобилияти;
- ижодий жамоада ишлаш билан боғлиқ мулоқот кўникмаларининг шаклланганлиги;
- замонавий компьютер технологияларини қўллай олиши.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг математикфаолиятга тайёргарлигининг операцион–технологик компонентининг шаклланганлиги қуйидаги касбий компетентликларни ўзлаштиришини таъминлайди:

  • конструкторлик-график кўникмалар ва воситаларни ижодий эгаллаш;

  • лойиҳаланган объектга бўлган эҳтиёжни ўрганиш, тарихий ва замонавий йўналиш, истеъмолчиларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш;

  • янги маҳсулотни ишлаб чиқишнинг турли босқичларида турли ахборот манбаларини аниқлаш ва таҳлил қилиш қобилияти;

  • истеъмолчи хусусиятлари ва эстетик сифатларини юқори даражада таъминлашни эътиборга олган ҳолда буюмларни лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш, тайёрлаш қобилияти;

  • ижодий фикрни (фор-эскиз, ижодий эскиз, ишчи эскизлар) намойиш қилиш учун эскизларни тақдим этиш ва ишлатиш қобилияти;

  • маҳсулотларни таҳлил қилиш қобилияти (нуқсонлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш усулларини аниқлаш);

  • маҳсулот ишлаб чиқаришнинг рационал технологик кетма-кетлигини (технологик харита) яратиш қобилияти;

  • материаллар,замонавий жиҳозлар,конструкцияларни танлашни эътиборга олган ҳолда, технологик қайта ишлашнинг турли методларини қўллаш.

Download 55.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling