58
Топшириқ 3.
Давра суҳбати асосида тинговчилар мазкур курсни
ўзлаштиришда асосий муаммо ва масалаларни муҳокамага қўядилар.
Иш мазмуни:
Бугунги кунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
компаниялари бошқарув самарадорлигига таъсир қилаётган
муаммоларни
муҳокамага олиб чиқадилар.
1. Компаниядаги операциялар ва бизнес-жараёнлар қай даражада тўғри
ташкил қилинган, ОМ қанчалик даражада самарали қўйилган, баҳо -«қай
холатда ва қандай бўлиши керак».
2. Операция ва жараёнларни қайта кўриш зарурлиги ҳақидаги қарорлар
қачон ва қандай қабул қилинади?
3. Компания учун қулай ахборот тизимлари борми?
4. Жараён эгаси ва маслаҳатчилар орасидаги зиддиятни қандай бартараф
этиш мумкин?
5. Бизнес-жараёнларни маслаҳатчиларсиз қайтадан
ташкил этиш
ҳолатлари бўлганми?
6. Компанияларга маслаҳатчиларни жалб этиш қанча туради ва юқори
даражали маслаҳатчилар рўйҳати қандай?
7. Функционал
бўлинмалар томонидан қабул қилинган қарорлар
самарадорлиги қандай баҳоланади?
8. Бизнес-жараёнларни такомиллаштириш заруратини аниқлаш вақтини
қандай аниқлаш мумкин?
9. Қайта лойиҳалаштириш жараёни қандай тугалланади?
10. Компаниянинг ташкилий тузилмаси қандай шаклланади (ўртача
компаниялар учун)?
Do'stlaringiz bilan baham: