4
I. ИШЧИ ДАСТУР
Кириш
Мазкур ишчи дастур “Менежмент” қайта тайёрлаш ва
малака ошириш
йўналиши учун хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб Олий ва
Ўрта Махсус Таълим Вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли буйруғи
билан тасдиқланган ўқув режа ва дастурга мувофиқ шакллантирилган.
Дастур мазмуни мамлакатимизни ривожлантириш,
янгилаш ва
модернизация қилиш бўйича танлаган стратегияни амалга оширишда бизнес
жараёнларни самарали бошқариш, тежамкорлик ғоясини илгари суриш,
хорижий йирик компаниялар бошқарувида TQM, JIT, Kayzen, Canban,
ABC(Aktiviti Based Costing)концепцияларини қўллаш
тажрибаси асосида
операцион менежмент фанини чуқурроқ ўрганишга қаратилган, замонаий
менежерлар тайрлашда эса долзарб аҳамиятга эга. Операцион менежмент
ишлаб чиқариш
тизимларини, улардан фойдаланиш ва доимий
такомиллаштириш асосида ҳаражатларни оптималлаштириш,
кадрлар
салохиятини ошириш, маҳсулот ва хизматларни сифатини таъминлаш
муаммоларни ўз ичига олади. У ҳар қандай операцияларни,
аввало мижоз ва
ташкилотлар учун таянч белгиларга эга барча операцияларни самарали ва
оқилона бошқаришни ўзига хос жиҳатлари бўйича янги билим, кўникма ва
малакаларини шакллантиришни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: