Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

“Кейс-стадитехнологияси (ингл. “cаsе” – чемодан, метод, “study” – 
муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш) – 
талабаларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил 
қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини 


145 
шакллантиришга хизмат қиладиган технология
52
, реал вазиятларни баён 
этишда қўлланиладиган ўқитиш техникаси
53
дея эътироф этилади. 
Технологиянинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат: 
1. Таҳлил кўникмалари ва танқидий тафаккурни ривожлантириш. 
2. Назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш. 
3. Муаммо юзасидан турли қарашлар ва ёндашувларни намойиш 
қилиш. 
4. Қарорлар қабул қилиш ва унинг оқибатларига доир мулоҳазаларни 
тақдим этиш.
5. Ноаниқликлар мавжуд бўлган шароитда муқобил вариантларни 
баҳолаш кўникмаларини шакллантириш
54

Дарҳақиқат, кейс-стади талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни 
ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли 
вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи 
элементлар ётади. Булар қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим 
методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш усул ва 
воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий 
изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул 
ва воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва ўқувчи 
(талаба) ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув 
натижалари. 
“Кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда АҚШнинг Гарвард 
университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. Ушбу 
технология Гарвард университетининг бизнес мактабида 1920 йилда 
қўлланила бошланган. Кейсларнинг илк тўплами 1925 йилда бизнес 
ҳақидаги Гарвард университети ҳисоботлари асосида чоп этилган
55

Ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиёт, бизнес 
соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистонда мазкур технологияни 
таълим жараёнига татбиқ этиш йўлидаги ҳаракатлар мустақиллик 
йилларида фаоллашди.
Замонавий ўқитиш амалётида таълимий характердаги кейсларнинг 
қуйидаги турлари қўлланилмоқа:
52
Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., 
Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти, 2015. – 81-б.
53
Сборник кейсов для вузов по дисциплинам гуманитарного и социально-
экономического цикла / Учеб.-мет.пособие. – СПб.: Изд-о Санкт-Петербургского 
университета управления и экономики, 2015. – С. 3.
54
Савельева М.Г. Педагогические кейсы: конструирование и использование в процессе 
обучения и оценки компетенций студентов / Учеб.-мет.пособие. – Ижевск: ФГБОУВПО 
“Удмуртский университет”, 2013. – С. 9.
55
Долгоруков А. Метод case-study как современная технология профессионально-
ориентированного обучения:  http://www.vshu.ru/lections. 
php?tab_id=3&a=info&id=2600. 


146 
- муаммонинг ечими ва қарорларни таҳлил қилишга йўналтирилган 
кейслар; 
- қарор ёки яхлит муаммони ифодаловчи кейслар; 
- талаба фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятини берувчи 
кейслар. 
Таълимда қўлланиладиган “Кейс-стади”нинг тайёр вариантлари ҳам 
мавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар 
бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина 
Гарвард университетида йилига 700 та кейс ишлаб чиқилади. Уларнинг 
нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон 
бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин 
иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан 
шуғулланади. 
Технология талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, 
амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул 
қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли 
муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан 
билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.
“Кейс-стади” ёрдамида талабалар қуйидаги кўникма, малакалар
56
га эга 
бўлади: 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling