2-ғоя. “Тўхта ва бошла”
Турли категорияга мансуб саволлар
Одатда ўқитувчилар бир ҳил саволар беришга мойил бўлади. Бу эса бир
ҳилликни келтириб чиқаради. Турли категорияга мансуб саволлар эса
ўқувчиларда ноодатий жавоблар бериш, таҳмин қилиш, натижани олдиндан
кўра билиш каби кўникмаларни шакллантиради.
Бундай саволлар қуйидагиларни ташкил этади:
Агарда ... (бўл)са нима бўлган бўлар эди? Масалан, агарда Америка
фуқаролар урушида Шимолий штатлар эмас, балки Жанубий штатлар ғолиб
бўлганидан, бу қандай натижаларга олиб келган бўлар эди? Агарда ўлчов
бирликлари бўлмаганида, инсон ҳаёти қандай кечган бўларди? Агарда Томас
Эдисон чироқ лампасини иҳтиро этмаганида бизнинг ҳаётимиз қандай
кўринишга эга бўларди?
74
Фойдаланишнинг бошқа усуллари. Масалан, мобил телефонлардан яна
қандай мақсадла ва қандай вазиятларда фойдаланиш мумкин? Комьютерга
маълумот киритишда қўлланиладиган дисклардан яна қандай мақсадларда
фойдаланиш мумкин?
Маҳсулот
(предмет,
объект,
қонун
ва
ҳ.к.)ни
яхшилаш,
такомиллаштириш. Мустақиллик Декларациясига ўзгартиришлар киритиш.
Об-ҳавони олдиндан айтиб берувчи ускунани такомиллаштириш.
Истиқболга интилмоқ. Машҳур инсонларнинг турли муаммола, таълим
тизими, сиёсий режимрга нисбатан бўлиши мумкин бўлган муносабати,
фикрини ёзинг.
Сабаб ва оқибат. Масалан, Фуқаролар урушининг сабаб ва оқибатларини
ёзинг. Адабий асар қаҳрамони ҳатти-ҳаракатининг сабаб ва оқибатларини
ёзинг. Чиқиндини қайта ишлаш сабаб ва оқибатларини келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |