1.2. “Компьютер лингвистикаси асослари” шаклланиши ва
ривожланиши
Хорижда
компьютер
лингвистикаси
бўйича
олиб
борилган
тадқиқотларнинг кўлами жуда кенг. Айниқса, АҚШда олиб борилган
тадқиқотлар изчиллиги, қамраб олинган муаммолар доирасининг кенглиги
билан ажралиб туради.
2
Нашр қилинаётган тематик тўпламлардан ташқари
«ComputationalLinguistics» («Компьютер тилшунослиги») номли журнал ҳам
нашр этилади. АҚШда компьютер тилшунослиги ассоциацияси мавжуд
бўлиб, бу уюшма компьютер тилшунослиги билан боғлиқ кўплаб ташкилий
ва илмий ишларни амалга оширади. АҚШда икки йилда бир марта COLING
конференцияси ўтказилади. АҚШнинг 10та университетида компьютер
лингвистикаси факультетлари мавжуд. Компьютер тилшунослигининг
муаммоли масалалари сунъий интеллект бўйича ўтказиладиган турли
халқаро конференцияларда ҳам кўриб чиқилади. Шунингдек, Нидерландияда
«ArtificialIntelligence» («Сунъий интеллект») журнали ҳам чоп этилади.
Ю.Н.Марчук тадқиқотларида ҳам бир табиий тилдан бошқа тилга
бўлган таржимани моделлаштириш тамойиллари, таржима бирлиги, таржима
жараёнининг статикаси ва динамикаси тушунчалари ҳамда ЭҲМ
иштирокидаги
таржиманинг
технологик
линиялари
тавсифланган.
3
Ю.Н.Марчук ҳам таржимани моделлаштириш методлари ва уни
автоматлаштириш йўлларини ишлаб чиққан ҳолда бугунги рус компьютер
лингвистикасига асос солган олимлардан ҳисобланади.
Кўплаб рус, украин, молдован олимлари ҳам машина таржимаси
масалалари билан шуғулланишган, уларнинг изланишлари компьютер
лингвистикасида муҳим ўрин тутади.
4
Хусусан, бу соҳада кўплаб номзодлик
ва докторлик диссертациялари ёқланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу
2
Анисимов А.В. Компьютерная лингвистика: Мифы. Алгоритмы .Язык. -Киев: Наукова-думка, 1991, с.15
3
Do'stlaringiz bilan baham: |