20
тадқиқотлар рус тилининг назарий ва энг муҳими амалий (барча учун
фойдали) жиҳатларини тадқиқ қилишга сезиларли ҳисса қўшган. Айниқса,
ўтган асрнинг 60-80 йилларида машина таржимаси жиҳатларини ишлаб
чиқишга
йўналтирилган
кўплаб
илмий
тадқиқотлар
юзага
келди.
1
Таъкидланганидек, мазкур тадқиқотлар рус тили бўйича жаҳон
компьютер тармоқларида маълумотлар базаси
яратилишига ва бунинг
натижаси сифатида рус тилидаги матнларни автоматик тарзда бошқа
тилларга таржима қилувчи дастурларнинг вужудга келиши учун асос бўлди.
Ўзбек тилида ҳам шу каби маълумотлар базасини яратиш бугунги кундаги
энг долзарб вазифадир.
Рус компьютер тилшунослигида тараққий қилган яна бир йўналиш
матнларни автоматик таҳрирловчи йўналишдир. Мазкур йўналишда илмий
тадқиқотлар олиб борган олимлар сирасига Р.Р.Котов, В.Е.Берзон,
В.Г.Бритвин, И.А.Мельчук, Л.И.Беляева, В.А.Чижаковский, Г.Г.Белоногов,
И.С.Дуганова, А.Б.Кузнецов кабиларни киритиш мумкин.
2
Ушбу олимларнинг асосий хизмати шундаки, улар автоматик таҳрир
қилувчи дастурлар учун лингвистик таъмин яратиб беришган.
Бунинг
натижасида компьютерлардаги русча матнларни таҳрирловчи дастурлар
ишлаб чиқилган. Бу дастурлар бугунги кунда барча компьютерларда мавжуд.
Яъни бунда нотўғри ёзилган сўзнинг тагига қизил чизиқ чизилади, сўз тўғри
ёзилганидан сўнг чизиқ йўқолади. Кўринадики, бу
дастур асосан имлони
текширишга мўлжалланган, унда услубий хатоларни аниқлаш кўзда
Do'stlaringiz bilan baham: