Формал
грамматика
муайян шакллар ёрдамида сунъий тил белгилари
орқали ифодаланган грамматик қоидалар мажмуи.
Фрейм (инглизча
frame– “каркас”,
“рамка”, “скелет”)
билимлар структурасига оид таянч тушунчалардан
бири, сунъий интеллект тизимида билимларни,
стереотип
(жуда
кўп
кузатиладиган,
типик)
вазиятларни гавдалантиришнинг бир усули. Фреймга
моделлаштирилаётган ҳодиса, вазият ва жараёнларни
умумлаштирилган ҳолда жойлаштириш мумкин. Фрейм
турлари:
фрейм-намуналар,
фрейм-структуралар,
фрейм-роллар, фрейм-сценарийлар, фрейм-вазиятлар.
Фрейм-сценарий
баъзи
ҳаракат,
воқеа-ҳодисаларнинг
характерли
жиҳатларини ўз ичига олган типик структуралар ҳамда
вазиятларнинг
ривожланиши,
кетма-кетлиги
(алгоритмик босқичлари).
Частотали
луғатлар -
матнда сўзларнинг қўлланиш миқдори (частотаси)дан
келиб чиққан ҳолда тайёрланадиган сўзликлар.
Частотали
луғатлар
компьютернинг
лингвистик
информацион базаси ҳисобланади.
Эксперт тизими
муайян соҳадаги экспертлик ёки мавжуд билимларнинг
имми-татсияси тарзида яратилган компьютер дастури.
Эксперт тизими махсус соҳага оид барча билимлар
жамланган
қомус
ёки
ўта
профессионал
экспертларнинг компьютер моделидир.
Электрон
энциклопедия–
кучли қидирув тизимига эга бўлган маълум
йўналишдаги иллюстрацияли мақолалар, электрон
хариталар,
фотосуратлар,
гиперҳавола
(гипермурожаат)лар,
аудио
ва
видеоизоҳлар,
хронологик
рўйхат,
фойдаланилган
ва
тавсия
этиладиган адабиётлар рўйхати ва ҳоказолардан иборат
бўлган катта ҳажмдаги электрон дастур.
Do'stlaringiz bilan baham: |