Таянч тушунчалар:автоматик таржима, электрон машина, хотира
кучи, ЕVROTRA, Сократ системаси, Windowsoperatsion , Лингвосистемаси.
1.1.”Сунъий интеллект“ тушунчаси
Компьютер лингвистикаси бўйича ўзбек тилига хос бўлган тезаурусига
киритиш учун атамаларни танлаш, компьютер лингвистикасининг янги
йўналиш сифатидаги ўзига хос хусусиятлари ва унинг Россияда ривожланиш
ҳолатига алоқадор боғлиқ масалалар билан чамбарчас боғланган. Бунда
умуман
компьютер
лингвистикасини
ва
рус
тили
компьютер
лингвистикасини тасвирловчи қуйидаги факторларни алоҳида таъкидлаш
зарур:
компьютер лингвистикасининг фанлараро табиати;
компьютер лингвистикаси фан соҳасининг турли муносабатлар
тизими сифатидаги тавсифи;
компьютер лингвистикаси йўналишлари тараққиётининг хилма-
хиллиги;
рус компьютер лингвистикасининг инглиз тили компьютер
лингвистикасидан фарқи (жумладан, рус тили компьютер лингвистикаси
йўналишлари юзасидан бажарилиши лозим бўлган масалаларнинг
мавжудлиги).
Компьютер
лингвистикаси
“сунъий
интеллект”
тадқиқот
йўналишининг бир қисми ҳисобланар эди. “Сунъий интеллект ва
интеллектуал тизимнинг махсус атамалари ХХ асрнинг 60-йилларидан
бошлаб шакллана бошлади. Соҳа шаклланишининг биринчи босқичи турли
мактаблар ва мутахассислар гуруҳининг мавжудлиги, синонимик атамалар
кўплиги билан ажралиб туради. 70- йиллар ўртасига келиб сунъий интеллект
соҳасида атамалар мажмуи қатъийлаша бошлади. Аксарият мутахассислар
томонидан тан олинган атамалар юзага келди. Бу атамаларнинг аксарияти
инглиз тилидан шаклланган. Компьютер лингвистикасига оид асосий
атамалар мажмуи 80- йилларнинг биринчи ярмида тўлиқ шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |