Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Русча-байналмилал мураккаб қўшма терминларнинг ўзлашиши


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

 
 Русча-байналмилал мураккаб қўшма терминларнинг ўзлашиши 
Ҳозирги ўзбек терминологияси тизимида ҳаддан зиёд миқдордаги 
русча-байналмилал мураккаб қўшма терминлар қўлланмоқда. Ушбу 
мураккаб қўшма терминларнинг маълум қисми ўзбек тили томонидан тайёр, 
асл ҳолда ўзлаштирилади: генерал–майор, унтер – офицер, штаб – 
квартира, самолёт – снаряд, пистолет–пулемёт, марш–парад, радиометр–
ренгенометр, штаб-квартира ва ҳ.к. Бундай ўзлашмалар ўзбек 
терминологиясининг салмоқли улушини ташкил этади. 
Бошқа бир гуруҳ мураккаб қўшма терминларнинг сўз тартиби ўзбек 
тилига ўзлашиш асносида ўзгаради: учувчи –инспектор (лётчик-инспектор), 
космонавт- учувчи (лётчик – космонавт), механик - инженер (инженер – 
механик), амфибия - танк (танк –амфибия), бульдозер – танк (танк-
бульдозер), уролог- врач (шифокор)  (врач –уролог) ва ҳ.к . 
Русча-байналмилал мураккаб қўшма терминларнинг учинчи бўлаги 


84
ўзлашиш жараёнида қисман ёки тўла ўзбекча лексик бирликлар билан 
алмаштирилади: 
1) 
Мураккаб қўшма терминнинг компонентларидан бири ўзбекча сўз 
билан алмаштирилади ( ёхуд калькаланади): шлем-ниқоб (шлем-каска), 
самолёт – нишон (самолёт –мишень), ҳаво десанти (воздушно-десантный), 
ўқчи –радист (стрелок –радист), мина – тузоқ (мина-ловушка), одам-
амфибия (человек-амфибия), киловатт-соат (киловатт-час), мактаб-
интернат (школа – интернат), альфа-нурлар (альфа-лучи), альфа-емирилиш 
(альфараспад), гамма-нурлар (гамма – лучи) ва ҳ.к. Бунга ўхшаш 
терминлар ўзбек тилига ўзлашиш чоғида сўз тартибини сақланиб қолади. 
2) 
Мураккаб қўшма терминларнинг компонентларидан бири ўзбек 
тилидаги мутаносиб сўз билан алмаштирилади ( ёки калька йўли билан 
таржима қилинади). Бундай ҳолатда мураккаб қўшма терминларнинг сўз 
тартиби ўзбек тилида ўзгаради: тутувчи – самолёт (самолёт-перехватчик), 
бузғунчи – самолёт(самолёт-нарушитель),ракетаэлтар-самолёт (самолёт-
ракетаносец), демократ-шоир (поэт-демократ) ва ҳ.к. 
3) 
Мураккаб қўшма терминларнинг ҳар икки компоненти ўзбекча 
эквиваленти билан алмаштирилади (ёхуд калькаланади). Бундай вазиятда 
ўзлашма терминнинг сўз тартиби ўзгаришга учрамайди: ўра-тузоқ (яма-
ловушка), учиш – қўниш (взлётно-посадочный), ҳарбий-ҳаво (военно-
воздушный), ҳарбий-денгиз (военно-морской), ҳарбий-дала (военно-полевой), 
ижтимоий-иқтисодий (общественно-экономический) ва ҳ.к 
4) 
Ўзлашма мураккаб қўшма терминларнинг ҳар икки компоненти 
ўзбекча мутаносиби билан алмаштирилади (ёхуд калькаланади), бунда 
мураккаб қўшма терминларнинг сўз тартиби ўзгаради: мутахассис – аскар 
(солдат-специалист), мўлжалчи-ўқчи (стрелок-наводчик), қирувчи-учувчи 
(лётчик-истребитель), кузатувчи–учувчи (лётчик-наблюдатель), синовчи – 
учувчи (лётчик-испытатель) ва ҳ.к 
Ҳозирги ўзбек тили терминологиясида калькалаш йўли билан янги 
термин ясаш масаласига алоҳида диққат қаратилади. Русча-байналмилал 
терминларни тўла ёки қисман таржима қилиш усули билан ҳосил қилинган 
ўзбек тили терминлари мавжуд терминология тизимининг яна ҳам 
кенгайиши ва бойишида муҳим аҳамият касб этади. 
Х1Х асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошида русча-байналмилал 
лексиканинг ўзбек тили сўз бойлиги таркибига шиддат билан кириши 
кузатилади. Ўзбек адабий тили хорижий сўз ва терминларни ўзлаштириш 
жараёнида уларни нафақат тайёр, асл ҳолда қабул қилди, балки калькалаш 
усулига таянган тарзда тўлалигича ёхуд қисман таржама қилиш йўлидан 
борди. ХХ асрнинг бошларида кўпгина русча-байналмилал терминлар ўзбек 
тилига ўгирилган эди. Чунончи: учувчи (авиатор), тинтув (обыск), от 
қуввати, от кучи (лошадийная сила), оташхона (паровоз), оташ кема 
(пароход, корабль), давлат думаси (государственная дума), дунё илми 
(светские науки), эркинлик (свобода), жадидчи (новатор), спиртлик 
ичкуликлар (спиртные напитки) шулар жумласидандир (Усмонов 1981)

Бунга ўхшаш анча эрта ясалган терминларнинг аксарияти бугунги тил 


85
қонуниятларига бўйсунган ҳолда ҳозирги ўзбек тилида фаол қўлланишда 
давом этмоқда. 
Хуллас, ҳозирги замон ўзбек тили терминологияси русча-байналмилал 
элементларни структур (сўз ясовчи) ҳамда семантик калькалаш орқали 
сезиларли тарзда бойиб бормоқда. 
Структур калькалаш ясама сўзлар, қўшма сўзлар ва сўз бирикмалари 
чегарасида содир бўлади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling