Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi
кечув, кўрик, пистирма, қўшин, илғор, соқчи, қоровул, айғоқчи, тўпчи,
денгизчи, чопар , мерган, қочоқ ва ҳ.к.; 2) қурол-яроғ ва анжомлар номини англатувчи тўп, қурол-яроғ, кема, ўқ, қўндоқ, қалқон, сол, кийим, қулоқчин ва ҳ.к.; 3) уруш, тинчлик, ғалаба, мағлубият каби мавҳум маънони ифодаловчи 62 лексик бирликлар оиддир. Тарихий қадимийлиги бир неча юз йиллар билан ўлчанувчи зоологик терминология ҳам ҳозирги кунларга қадар маълум сондаги сўзларни тизимида асраб қолишга муваффақ бўлган. Синчковлик билан қилинган таҳлилга мувофиқ Х1-Х1У аср эски туркий тил ёзма обидалари тилида қўлланган 432 та зоонимнинг 365 таси асл туркийча, 33 таси форсча-тожикча, 26 таси арабча, 5 таси мўғулча, 3 таси эса ҳинд-европача эканлиги аниқланган. Соф туркийча 365 зоонимлар туб (158) ҳамда ясамаларга (207) тақсимланади. Ясама зоонимларнинг 132 таси морфологик, 59 таси синтактик, 5 таси эса семантик йўл билан ҳосил қилинган. Чунончи, тўнғиз , бўрсиқ, бия, кийик, қуён, шунқор, ғоз, ўрдак, бурга, қўнғиз сингари талай лексик бирликлар ҳозирги ўзбек зоологик терминологияси таркибида фаол қўлланмоқда ( Абдушукуров 1998; 1). Илк марта УП-Х1У асрлар ёзма ёдгорликлари матларида қайд этилган элчи, элчилик, элчихона, ёрлиқ, сулҳ, сулҳнома, хабар, жосус, ташриф, ижозат, қабул, нома, муҳр, душманлик, нишон ва бошқа асл ўзбекча (туркийча) ҳамда бошқа тиллардан ўзлашган сўз ва сўз бирикмалари замонавий ўзбек дипломатик терминологияси тизимида кенг ишлатилмоқда ( Дадабаев 1994 ;4-13.). Айни чоғда, ҳозирги ўзбек дипломатик терминологияси тараққиётини унинг таркибига кириб келаётган, бугунги жаҳон димломатияси соҳасида мавжуд тушунча ва мазмунларни ифодаловчи лексемаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозирги ўзбек димломатик терминологияси генетик жиҳатдан турли-тумандир. Унинг сафида азалдан қолиб келган, умумтуркий терминлар қатори, шарқ ва Европа (рус, инглиз, немис) тилларидан турли замонларда кириб келган ўзлашмалар ҳам ўз аксини топган. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” материаллари асосида қилинган статистик таҳлил дипломатик терминларнинг умум ўзбек адабий тилида қўлланиш даражаси частотасининг пастлигини кўрсатди. Хусусан, номи тилга олинган изоҳли луғатдан ўрин олган 60.000 сўзларнинг бор-йўғи 410 тасини, яни 0,7%ини дипломатик терминлар ташкил қилади, холос ( Абдуллаева 2003;160). Маълумки, жуда қадим замонлардан инсонларнинг вақтни аниқлаш, бир макондан бошқа жойга ҳаракат қилиш, саёҳатларга бориш эҳтиёжи натижасида осмон ва ундаги жисмлар, ёритқичлар ҳаракатини ўрганувчи махсус фан, яъни астрономия шаклланган. Астрономия фанининг асрлар мобайнидаги тараққиёти натижасида ушбу соҳага тегишли лексемалар микротизими шаклланди. Ҳозирги ўзбек тили астрономик терминологияси тизими Х-Х1У асрлардан эътиборан муомалага кирган нужум илми, мунажжим, юлдуз, сайёра, устурлоб, Ҳулкар, Арслон, бурж, Қовға, Етаган, Чўлпон, Муштарий сингари қадимий астропоним (космоним)ларни сақлаб қолишга эришган ( Дадабаев 1994; 32-43). Астрономия ва космонавтика фанларининг сўнгги вақтларда жадал ривожланиши,табиий, ўз ифодасини ҳозирги ўзбек адабий тили сўз бойлигида ҳам топди. 63 Уран, Нептун, Плутон, астероид, Улуғбек астероиди, Осиё астероиди, Галлей кометаси, Неуймин кометаси, селеноним, Кирилл кратери каби астропонимлар илмий ва илмий-оммабоп нашрларда фаол ишлатилмоқда, дарслик, қўлланма ҳамда турли характердаги луғатларда қайд этилмоқда ( Примов 2009). Хулллас, генетик кўриниши нуқтаи назаридан ўзбек тилида қўлланувчи терминлар: а) терминология тизимига тайёр тил бирлиги сифатида қабул қилинган сўзлар; б) махсус ном тарзида ясалган сўзларга тақсимланади. Бундай кўринишни муайян лисоний ҳодиса ва вазиятларнинг маҳсули, деб баҳолаш керак бўлади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling