Tajriba ish №1


Download 105.65 Kb.
bet1/4
Sana20.06.2023
Hajmi105.65 Kb.
#1632915
TuriИнтервью
  1   2   3   4
Bog'liq
1 Амалий иш Дастурий таъминот талабларини ўрганиш


Амалий иши № 1
Mavzu: Дастурий таъминот талабларини ўрганиш
Ишдан мақсад: Дастурий таъминот талабларни ўрганиш, характер дизайни учун андозалар, тизимлар дизайни ва дастурлаш, комплекс тизим ва модулларни интеграцияси ўрганиш
Назарий қисм

Дастурий таъминот талаблари талабларини ишлаб чиқиш жараёни


Талабларни ишлаб чиқиш жараёнини қуйидаги диаграмма билан тасвирлаш мумкин.






  • Талабларни жамлаш— ишлаб чиқарувчилар мижозлар ва фойдаланувчилар билан музокара, суҳбат олиб борадилар ва дастурий таъминотдан нима кутганларини аниқлайдилар.

  • Талабларни ишлаб чиқиш — Ишлаб чиқувчилар талаблар даражасини (приоритет) аниқлайди ва талабларни муҳим, долзарб ва қулай тартибда жойлаштиради.

  • Музокара ва мунозаралар – агар талаблар бир бўлмаса ёки томонларнинг талаблари бир бирига қарама-қарши бўлса манфаатдор томонлар билан муҳокама қилинади ва талаблар даражалар (приоритет) бўйича қўйиб чиқилади.

  • Ҳужжатлаштириш. Барча расмий ва норасмий, функционал ва нофункционал талаблар ҳужжатлаштирилади ва кейинги ишлар учун тақдим этилади.

Талабларни ишлаб чиқиш методлари


Талабларнинг ишлаб чиқиш – бу танланган тизимининг дастурий таъминот талабларни аниқлаш жараёни бўлиб, бунда мижоз, тизим фойдаланувчилари ва дастурий таъминот ишлаб чиқарилишига алоқадор шахслар билан мулоқот олиб борилади. Талабларни аниқлашнинг турлича усуллари мавжуд.

Интервью


Интервью талабларни жамлаш ва аниқлашнинг энг самарадор усули ҳисобланади. Ташкилот интервьюни бир неча усулда олиб бориши мумкин:

  • Структуралашган (ёпиқ) суҳбат, бунда муҳокама масаласи олдиндан аниқланган бўлиб аниқ шаблон асосида олиб борилади.

  • Структуралашмаган (очиқ) интервью, бунда маълумотни жамлаш олдиндан аниқланмаган, маълумотлар турланувчан ва тахминий бўлиши мумкин.

  • Оғзаки интервью

  • Ёзма интервью

  • Индивидуал интервью, бир стол атрофида икки инсон орасида олиб борилади.

  • Гуруҳ ҳолидаги интервью, гуруҳ қатнашчилари орасида олиб борилади. Улар талабларни аниқлашда кенг қамровли, етишмаётган талабларни аниқлашда ёрдам беради.


Download 105.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling