Тажриба иши №7


Download 66 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi66 Kb.
#1044572
Bog'liq
TAJRIBA IShI № 7 ABN 2-qism


Matlab воситаси ёрдамида тасодифий таъсирлардаги АБС ларини тадқиқ қилиш

Тажриба иши № 7




Тасодифий жараёнларнинг коррелятсион функсияси ва спектрал зичликларини тадқиқот қилиш
Ишдан мақсад

  • Matlab-Simulink муҳитида Auto Correlator ва Power Spectral Density блоклари ёрдамида сигналлар спектрини ва корреляция функциясини бирламчи таҳлил қилиш усулларини ўзлаштириш

Ишнинг вазифаси

  • Гармоник сигналлар учун спектрал зичликни ва (авто) корреляция функциясини тадқиқот қилиш

  • Корреляция функциясига ва сигнал спектрига ўлчаш помехаларининг таъсирини ўрганиш

Ҳисоботни расмийлаштириш
Лаборатория иши бўйича ҳисобот Microsoft Word формати файлида (асосий матн 1,5 интервал орқали кенглиги бўйича текислаб 12 пт ўлчамдаги Times New Roman шрифтида) матнлар кетма-кетлиги кўринишида бажарилади.
У қуйидагилардан тузилиш шарт:

  • Фаннинг номи, лаборатория ишиниг тартиби ва номи

  • Муаллифнинг фамилия исм-шарифи, гуруҳ рақами

  • Ўқитувчининг фамилия исм-шарифи

  • Вариант рақами

  • Тадқиқ қилинаётган системанинг қисқача тавсифи

  • кулранг фон билан ажратилган (пастга қаранг) инструкциянинг ҳамма пунктларини бажарилиш натижалари: ҳисоблаш натижалари, графиклар, саволларга жавоблар.

Ҳисоботни тайёрлашда Matlab воситасининг ишчи столидан ахборотларни алмаштириш буфери орқали кўчириб олиш тавсия этилади. Бунинг учун барча белгиларни бир ҳил кенгликда қилиб, Courier New шрифтидан фойдаланилади.


Ишни бажариш бўйича инструкция
Буйруқларни асосий қисми Matlab воситасининг буйруқлар ойнасида киритилади.Бошқа программаларда ишлатиш керак бўлган ойналар тегишли дастурларнинг иконкалари кўринишида белгиланади.

Топшириқни бажариш тартиби

Буйруқлар ва иллюстрациялар

  1. Simulink ишга туширинг ва янги модель яратинг. Моделлаштириш вақтини 100 с ўрнатинг(меню Simulation – Simulation Parameters – Stop Time).

на панели инструментов,
в окне Simulink

  1. Модельга Sine Wave (гармоник сигнал, синус, Sources гуруҳи) и Scope (осциллограф, Sinks гуруҳи) блокларини қўшинг. Синусоида учун 10 рад/с ( Frequency параметри) частотасини ўрнатинг.



  1. Auto Correlator (автокорреляция функцияси, Simulink Extras – Additional Sinks гуруҳи) блокини қўшинг. Модельни ишга туширинг ва бу сигналнинг корреляцион функциясига қаранг.



  1. Корреляцион функция графигининг нусхасини ҳисоботга кўчиринг. Актив ойна тасвирини алмаштириш буферига кўчириш учун Alt+PrintScreen клавишаларидан фойдаланинг.Сўнг Ctrl+V клавишаси ёрдамида расмни ҳисоботга юкланг.

  1. Чиқишга Power Spectral Density (спектрал зичлик, Simulink Extras – Additional Sinks гуруҳи) блокини уланг. Модельни ишга туширинг ва сигналнинг спектрига қаранг. Спектрал зичлик графигининг нусхасини ҳисоботга кўчиринг.



  1. Кириш сигналига яна бир 5 рад/с частотали ва 2 (Amplitude параметри) амплитудали синусоидани қўшинг. Автокорреляция функция ва спектрал зичликнинг ўзгаришига қаранг.Натижани тушунтириб беринг.



  1. Сигналга тасодифий помеха қўшинг.Бунинг учун Band-Limited White Noise (чекланган чизиқли оқ шовқин, Sources гуруҳи).блокидан фойдаланинг. Автоколлеряцион функция ва спектрал зичликнинг қандай ўзгаришини қаранг.Натижани тушунтириб беринг.



  1. Оқ шовқин учун 0.1 га тенг Noise Power параметрини ўрнатинг. Модельни ишга туширинг ва корреляцион функция ва спектрал зичликнинг графиклари нусхасини ҳисоботга кўчиринг.Сўнгра шовқин қувватини 1 гача оширинг ва моделлаштиришни такрорланг. Натижаларни тушунтириб беринг.


Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling