4. Cаption хусусиятини ўзгартиринг, яъни унинг давомига фамилиянгизни ёзинг. Масалан: Тажриба иши №1, Худайкулов У.А.
5. ТForm1 объекти учун Properties кисмидан Color хусусияти каторини топинг. Бу форма рангини ўзгартириш учун ишлатилади. Хосил бўлган очилувчи рўйҳатдан clNone сузини танланг. Форма рангсиз кўринишга ўтиши керак. Бошка ранглар ҳам кўйиб кўринг.
1- расм. Дельфи дастурлаш тили тизимининг асосий ойнаси.
2- расм. Cаption хусусиятини ўзгартириш.
6. Проектни сакланг. Бунинг учун File менюсидаги Save all (Сохранит все) пунктини танланг. Хосил бўлган ойнада керакли папкани ва проект номини (Рroject1) ўзингизнинг фамилиянгиз билан (Масалан: Худайкулов У.А.) сакланг.
7. Файл мененжери дастурларидан (Far, NC, VC, Total Commander) фойдаланиб, файллар сакланган папканинг ичини кўринг. Сиз бу папка ичида куйидаги типдаги файлларни кўришингиз мумкин:
*.drp - проектнинг асосий файли;
*.pas - модул файли;
*.sfg - проект ресурслари файли;
*.dfm - форма тавсифи (описание) файли;
*.dcu - форма модулининг компиляция килинган файли;
Барча файллар номларини ёзиб олинг.
8. Формага бир нечта турли компонентларни жойлаштиринг:
8.1. TButton компоненти. Компонентлар панелидаги Standart кисмидан шу номли компонентни топинг ва уни танланг. Сўнгра форманинг керакли жойида сичкончанинг чап тугмачасини босинг. Форманинг шу жойида Button1 номли тугмача хосил бўлади. Бу тугмачани белгиланг ва объектлар инспекторидаги Caption каторини танлаб, Button1 сўзини ОК сўзи билан алмаштиринг. Натижа 4 - расмдагидек кўринишда бўлади.
TLable'>TLable_ва_TEdit'>3- расм. Standart компонентлар панели.
4- расм. Тугма сарлавхасини ўзгартириш.
8.2. Мустакил равишда TLable ва TEdit компонентларини формага жойлаштиринг. TLable компонентининг Caption хусусиятига «Исмингизни киритинг» сўзини ёзинг. TEdit компонентининг Text хусусиятига ўз исмингизни ёзинг (бу TEdit компонентида акс этадиган матнни билдиради). Натижа 5- расмда келтирилган.
8.3. TLable ва TEdit компонентларининг Font (шрифт) хусусиятига Courier, (полужирный) кийматини кўйинг.
8.4. TLable ва TEdit компонентларининг Сolour хусусиятларини ўзгартиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |