Тайѐрлашнинг таълим-тарбиявий
Download 19.06 Kb.
|
APPLIKATSIYA ISHLARINI BAJARILISHI VA UNING TURLARI
13-МАВЗУ АППЛИКАЦИЯ ИШЛАРИНИ БАЖАРИЛИШИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ Аппликация тайѐрлашнинг таълим-тарбиявий аҳамияти. Аппликация ва унинг турлари. Аппликация тайѐрлаш методикаси. Биринчи синфда ўқувчилар энг аввало фақат дарс машғулотларидагина эмас, балки бошқа дарсларда ҳам тўқнаш келадиган материаллар билан танишадилар. Бу барча ўқув анжомлари дафтарлар, китоблар, ўқув қўлланмалари, босиладиган қоғоз турлари; ѐзадиган, муқова қилинадиган, босма, расм солинадиган, китоб ва ойнома қоғозларидир. Таълим жараѐнида ўқувчилар турли қоғозларнинг асосий жисмоний хусусиятлари: ранги, қалинлиги, зичлиги, сиѐҳни ушлаш хусусияти, сатҳининг силлиқ ѐки ғадир- будурлиги билан танишадилар. Ўқувчилар машғулотларида қоғоз варақларини буклайдилар ва тўғрилайдилар, уларни қисмларга бўлиб йиртадилар, қирқадилар ва бўяйдилар. Шу билан бирга қоғозни буклаш йўли билан турли хил нарсаларнинг шаклини ясайдилар. Қоғоз ва картон билан ишлаш ўқувчиларни гармоник ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Айниқса, рангли қоғоз билан ишлаш ижодни ривожлантиришга ѐрдам беради, фантазияни бойитади, кузатувчилик, диққат ва тасаввурни фаоллаштиради, иродани тарбиялайди, қўл меҳнати, чамалаш ва ранг сезишни ўстиради. Қоғоз ва картон билан ишлаш машғулотларига ўқувчилар олдиндан қуйидагича тайѐргарлик кўришади: столни устига қоғоз ѐзиб ўнг томонига қайчи, элим учун чўтка, чизғич, қалам, авторучка, олди томонларига элим, қийқимлар учун қути, чап томонларига иш вақтида ҳалақит бермайдиган қилиб рангли қоғоз тўпламини қўядилар. Ҳар бир машғулот охирида ўқувчилар кейинги машғулотда керак бўладиган нарсаларни ѐзиб оладилар. Ўқувчилар ишлаѐтган материалларга тежамкорлик билан муносабатда бўлишлари, ўз ишларини режалаштира билишлари, материални тежамкорлик билан сарфлашлари, вақтдан унумли фойдаланишлари, ўқитувчи кўрсатмаларига амал қилишлари шу билан бирга иш жойини тоза ва озода сақлашлари, машғулотдан сўнг синфни тозалаб қўйишлари керак. Барча фанларда қўлланилгани каби меҳнат дарсларида ҳам таълимнинг кўрсатмали воситаларидан кенг фойдаланилади. Жумладан, меҳнат дарсларида турли хил намуна, расм, чизма, схематик намуна, турли предметларнинг моделлари, шунингдек техника воситаларидан фойдаланилади. Юқорида айтиб ўтганимиздек қоғоз ва картон билан ишлаш машғулотларида ўқувчилар қоғозни буклаш йўли билан турли хил нарсаларнинг шаклини ясашни ҳам ўрганиб борадилар. Ана шундай машғулотлар давомида ўқитувчи қуйидаги кўрсатмали қуроллардан фойдаланиши мумкин. Аппликация – бадиий асарлар яратишнинг энг содда ва осон усули. Бу аппликациядан фақат безаш мақсадларидагина кўргазмали қуроллар, турли ўйинлар учун қўлланмалар, ўйинчоқлар, байроқчалар, сувенирлар, деворий газеталар, стендлар, кўргазмалар ва костюмларни тайѐрлашдагина эмас, балки картина, пано нақшларини яратишда ҳам кенг қўллаш имконини беради. Аппликация тасвирлаш техникасининг турли формаларини қирқиш ва уларни фон тарзида қабул қилинган материаллар ҳисобига мустаҳкамлашга асосланувчи туридир. Аппликация 2500 йил муқаддам кўчманчи халқларда пайдо бўлган. Аппликация билан кийим-бош, турар- жойлар безатилган. Аппликация ишида асосий материал қоғоздир. Дазмолланган ва крахмалланган газлама бўлакчаларидан фойдаланиш мумкин. Бу материаллар билан бир қаторда сомон, қуритилган ўсимликлар уруғи, данак, барглардан ҳам фойдаланилади. Қоғознинг ялтирайдиган мармар, шагрен, босма гул туширилган бархат, кумуш ва бронза расм солиш ва чизмачилик навлари аппликация учун яроқлидир. Аппликация ишлари доимо хотирада сақланиши ҳақида мажбурий қоида сифатида бажарилиши лозим бўлган маълум изчилликда адо этилади. Исталган аппликациядан бирор нарсанинг қўлипини танлашдан бошланиб, ундан кейин аппликация эскизи, қоғоз танлаш, керакли деталларни қирқиш, уларни фонга қўйиш келади. Энг яхши аппликациялар бу геометрик фигуралардан қилинадиган орнаментал аппликациялардир. Аввал орнаментал эскиз тузилади, сўнгра керакли деталлар ўлчами ва миқдори ҳисобланади. Деталларни тайѐрлаб маълум тартибда жойлаштирилади ва ѐпиштиришни қайси металлардан бошлаш кераклиги аниқланади. Сўнгра тайѐрланган материаллар бир-бирига ѐпиштирилади. Download 19.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling