Таклиф этилаётган нормалар Афзалликлари


Download 137 Kb.
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi137 Kb.
#1641271
TuriКодекс
  1   2   3   4
Bog'liq
1. Янги нормалар



Меҳнат кодексига киритилаётган янги нормалар



Таклиф этилаётган нормалар

Афзалликлари

1 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси биринчи бўлимининг биринчи бобида меҳнат қонунчилигининг мақсади ва вазифалари ва амал қилиш доираси белгиланмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексида меҳнат қонунчилигининг амал қилиш доираси аниқ белгиланмаган. Ушбу масалани ҳал қилиш меҳнат қонунчилигининг бошқа тегишли ҳуқуқ соҳалари билан юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларни бартараф этишга ёрдам беради.

2 Меҳнат ва у билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборатлиги белгиланмоқда:
– ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва касб-ҳунар соҳасида камситишларга йўл қўймаслик;
– меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
– меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик ҳамда меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ва меҳнат мажбуриятларини бажариш кафолати;
– ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлашишига йўл қўйилмаслик.

Ушбу тамойилларнинг Кодекс матнида мустаҳкамланиши меҳнат бозоридаги доимий ўзгарувчан вазиятда ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қатъи риоя қилиш имкониятини беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро Меҳнат ташкилотининг асосий конвенциялари қоидаларига мос келади.

3 Ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ижтимоий муносабатларни шартномавий ва локал тартибга солиш сезиларли даражада кенгайтирилмоқда, шартномавий ва локал характердаги ҳужжатларнинг ўзаро нисбати белгиланмоқда.

Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг роли ходимлар учун ҳуқуқ ва кафолатларнинг минимал даражасини белгилаш, ходимлар ва иш берувчиларнинг ташаббускорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади. Амалдаги Меҳнат кодекси локал ҳужжатларнинг ўзаро нисбатини белгиламайди.
Баъзан ташкилотнинг жамоа шартномасида белгиланган айнан бир масала, ички меҳнат тартиби қоидалари бошқача талқин қилинади ёки бошқача нормани назарда тутади. Натижада, амалда ечимга ега бўлмаган масалалар юзага келиб чиқади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ушбу муаммони бартараф этади.

4 Меҳнат кодексининг алоҳида моддалари ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ лаёқати ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган.

Меҳнат муносабатлари субъектларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларининг қонун ҳужжатларида мустаҳкамланиши ходимлар ва иш берувчилар манфаатлари мувозанатини таъминлашга қаратилган.

5 Янги Меҳнат кодексида меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни тартибга солувчи нормаларга катта эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий шериклик иштирокчиларининг мажбуриятлари ва ваколатлари, шунингдек, уларнинг жамоавий музокаралар олиб бориш тартиби белгилаб берилмоқда. Давлатнинг ижтимоий шериклик (уч томонлама жамоавий битимлар) иштирокчиси сифатидаги роли белгиланган.

Иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги фаолиятига уч томонлама тамойиллар асосида бевосита жалб этилиши меҳнат муносабатларига ҳам иқтисодий фаолият тармоқлари даражасида, ҳам мамлакатнинг ҳудудлари даражасида табақалаштирилган ва оқилона ёндашиш имконини беради. Республика ва алоҳида корхоналар даражасида ижтимоий-меҳнат соҳасида ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларини таъминлайди.

6 Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизимига кирувчи Ягона миллий меҳнат тизимида барча тузилган меҳнат шартномаларини (ва уларга киритилган ўзгартиришларни) мажбурий рўйхатдан ўтказиш бўйича талаблар белгиланмоқда.

Ушбу талабнинг киритилиши меҳнат шартномаларининг мажбурий тузилишини, шаффофлигини, уларнинг бажарилиши ва назоратини таъминлайди. Шунингдек, иш берувчилар ва ходимлар томонидан қоғоз кўринишдаги меҳнат шартномаларини йўқотиш ҳолатларининг олди олинади.

7 Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда. Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан

Download 137 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling