Таклиф этилаётган нормалар Афзалликлари


иш куни ўрнига 21 календарь


Download 137 Kb.
bet4/4
Sana21.06.2023
Hajmi137 Kb.
#1641271
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
1. Янги нормалар

15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.

Халқаро Меҳнат ташкилотининг 1970 йилдаги “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги 132-сонли конвенциясига мувофиқ, ҳеч қандай ҳолатда таътил бир йиллик ишда уч ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, шуни таъкидлаш керакки, амалдаги Меҳнат кодексида белгиланган меҳнат таътилининг минимал муддати (15 иш куни) постсовет ҳудудида шаклланган барча мамлакатларга нисбатан энг қисқа муддат ҳисобланади.

16 Битта ташкилотда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил бериш тартиби жорий этилган (қўшимча таътил ходимнинг ташкилотдаги тўлиқ ҳар 5 йиллик иш стажи учун 2 кунга, лекин жами 8 кундан ортиқ бўлмаган муддатга кўпайтирилган).

Дунёнинг аксарият мамлакатларида меҳнат таътилининг давомийлиги ходимнинг маълум бир ташкилотдаги иш стажидан келиб чиқиб ўрнатилиши белгиланган.

17 Қисман иш ҳақи билан таътил бериш тартиби белгиланмоқда.

Бу экстремал вазиятларда, шу жумладан пандемияга қарши чораларни амалга оширишда мослашувчанликни таъминлайди.

18 Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш
ва ишдан четлаштириш тартиби тартибга солинмоқда.

Ушбу механизм меҳнат шартномаси тарафлари ўртасида интизомий жазо чораларини қўллашнинг қонунийлиги масаласида юзага келиши мумкин бўлган низоларни камайтиришга ёрдам беради.

19 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг асосий тушунчалари ва механизмларига (“меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори”, “иш ҳақи таркиби”, “иш ҳақи тизимлари”, “рағбатлантириш ва компенсация тўловлари”, “туман коэффициентлари бўйича устамалар” ва бошқалар) аниқлик киритилмоқда.

Бир томондан, ушбу қоидалар ходимлар ва иш берувчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш механизмларини янада тушунарли қилади, бошқа томондан, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилиш учун энг мос келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини танлаш имкониятларини кенгайтиради.

20 Ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлашнинг ягона тартиби ўрнатилмоқда (ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблашнинг барча ҳолатлари учун).

Бу ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини сезиларли даражада соддалаштиради, уни янада тушунарли қилади ва ҳозирда юзага келган хатоларни бартараф этиш имконини беради.

21 Иш берувчининг иш ҳақини кечиктириш учун жавобгарлиги (кечиктирилган ҳар бир кун учун қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида) белгиланмоқда.

Хорижий давлатлар (Германия, Франция, Россия Федерацияси ва бошқалар) тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ушбу норма иш берувчининг асосий мажбуриятларидан бири бўлган - ходимга ўз вақтида ҳақ тўлашни амалга оширишига ёрдам беради.

22 Меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексида меҳнатни нормалаш, касбий стандартлар бўйича ҳеч қандай қоидалар мавжуд эмас.

23 Ишлаб чиқаришда ўқитиш, қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш
ва малакасини оширишнинг ҳуқуқий механизмлари белгиланмоқда. “Ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси” институти жорий этилмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексида корхонада ходимларни тайёрлаш ёки уларни турли муассасаларда малака оширишга юборишни тартибга солувчи нормалар мавжуд эмас. Ушбу ҳуқуқий бўшлиқ иш берувчи томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Қолаверса, тажрибани кўпроқ тажрибали ишчилардан камроқ тажрибага эга бўлган ишчиларга ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд эмас.



24 Алоҳида бўлим – ишчиларнинг айрим тоифалари, шу жумладан оилавий мажбуриятлари бўлган шахслар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир ва ноқулай меҳнат шароитида ишлайдиган ишчилар, чет эл фуқароларининг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган.

Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари деганда айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий қоидалари қўлланилишини қисман чекловчи ёхуд қўшимча қоидаларни белгилаш тушунилади.

25 Масофавий тартибда ишловчи ходимлар, касаначилар, мавсумий ишчилар, вахта усулида ишловчи ходимлар, шунингдек, алоҳида тармоқ (транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, профессионал спорт) ходимларининг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари кўзда тутилган.

Амалдаги Кодекс асосан анъанавий саноат тармоқларидаги йирик корхоналарга қаратилган бўлиб, у ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди ва кичик бизнесда банд бўлган шахслар ва ЯТТ меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятларини белгиламайди. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган алоҳида бўлим зарур табақаланишни таъминлайди, инвестиция муҳитини яхшилайди ва норасмий банд бўлганлар сонини камайтиради.
COVID-19 пандемияси ишнинг янги шаклини, айнан масофадан ишлаш ва касаначиликни тартибга солиш зарурлигини кўрсатди. Бу кўринишдаги ишлаш тартиблари узлуксиз ишлаш давом этаётган глобаллашув шароитида тобора оммалашиб бормоқда.
Ушбу фаолият турларини қонун даражасида ҳуқуқий тартибга солишнинг мавжуд эмаслиги муайян шароитларда ишлайдиган ходимларнинг ҳуқуқлари кўп маротаба бузилишига олиб келади. Таклиф этилган қоидалар ушбу ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиради.



26 Меҳнат кодекси микрофирмалар ва якка тартибдаги тадбиркорлардаги ишларнинг хусусиятларини тартибга солиш нормаларини ўз ичига олмоқда.

Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик ривожланиб бораётгани, микрофирмалар сонининг кўпайиши, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланма меҳнатдан фойдаланиш кўлами кенгаётганини ҳисобга олиб, ушбу соҳаларда ишчилар билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, меҳнат муносабатларини шартномавий тартибга солиш имкониятлари кенгайтирилди. Ушбу чора-тадбирлар норасмий бандликнинг қисқаришига ва ишбилармонлик муҳитининг яхшиланишига олиб келади.

27 Меҳнат ҳуқуқларининг ўзини-ўзи ҳимоя қилиш, индивидуал ва жамоавий меҳнат низоларини музокаралар ва ярашув тартиб-таомиллари ва воситачилик йўли билан ҳал этиш механизмлари ўрнатилмоқда.

Ушбу механизмларнинг жорий этилиши ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширади.

28 Янги Меҳнат кодексида “Давлат ижтимоий суғуртаси” бўлими мавжуд эмас, чунки давлат суғуртаси мустақил ҳуқуқ соҳасига тегишли.

Меҳнат кодексининг амалдаги таҳририда ушбу бўлим асосан ҳавола нормаларини ўз ичига олади. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича муносабатлар Меҳнат кодексининг тартибга солиш предметига киритилмаган, лекин махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади ва алоҳида соҳанинг предметини ташкил этади. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Download 137 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling