Талаб ва таклиф эластиклиги
Даромад самараси ва алмаштириш самараси
Download 0.72 Mb.
|
GL 4 05
4.3. Даромад самараси ва алмаштириш самараси.
Даромад-истеъмол чизи\и. Даромаднинг ўзгариши бюджет чизи\ини ўзига параллел равишда силжишига олиб келади, нима учун деганда, нархлар нисбати ўзгармайди. Даромад ошганда, бюджет чизи\и ўнгга-юқорига силжийди, камайганда пастга-чапга силжийди. Худди шундай силжишлар неъматлар нархи бир хил ўзгарганда ҳам содир бўлади. Нархларнинг пасайиши реал даромадни оширади, натижада бюджет чизи\и ўнгга-юқорига силжийди. Худди шундай нархларнинг ўсиши, реал даромадни камайтиради - бюджет чизи\и пастга-чапга силжийди. Реал даромаднинг ўсиши натижасида бюджет чизи\и ҳолатларга кетма-кет силжийди (32-расм). Даромадларнинг ўзгаришига мос равишда истеъмолчининг янги ҳолатдаги мувозанат нуқталари ўрнатилади: . Ушбу мувозанат нуқталарини туташтирувчи чизиқни америкалик олим Дж.Хикс «даромад-истеъмол» чизи\и деб атади ва бу чизиқ илмий адабиётларда «турмуш даражаси» чизи\и деб ҳам аталади. 32-расм. «Даромад-истеъмол» чизи\и. Агар «даромад-истеъмол» чизи\и координата бошидан бурчак остидаги тў\ри чизиқдан иборат бўлса, даромаднинг ўсиши, истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлари бир хил пропорцияда ўсади. Агар истеъмолчи неъматларни ҳар хил пропорцияда харид қилса, чизи\ининг ётиқлиги ўзгаради. 32-расмда товарлар сотиб олиш бошида тез суръатда ўсади, кейинчалик товарни сотиб олиш, товарга нисбатан ошиб боради. Немис олими Эрнст Энгель (1821-1896) биринчи бўлиб даромад ўзгаришининг истеъмол таркибига таъсирини тадқиқ қилган. Товарлар таркибининг даромадга нисбатан ўзгаришини ифодаловчи чизиқлар, Энгель эгри чизиқлари дейилади (33-расм). Горизонтал ўқ бўйича истеъмолчи даромади ордината ўқи бўйича - сотиб олинадиган товарлар миқдори белгиланган. Истеъмолчи эҳтиёжи биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўйинади ( - озиқ-овқат маҳсулотлари), кейин стандарт сифатли саноат маҳсулотлари билан ва ниҳоят, олий сифатли товарлар ва хизматлар билан. Булардан ташқари, олий сифатли товарлар ва хизматларга ўтганда ҳам, стандарт сифатли саноат маҳсулотларига талабнинг янги сакраш қонунияти кузатилган. 33-расм. Энгель эгри чизиқлари. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling