Талаб ва таклиф эластиклиги
Download 0.72 Mb.
|
GL 4 05
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бефарқлик эгри чизи\и
- Н еъматларнинг бир-бирини ўрнини босиши.
Чекли нафлик - бу нафлик функциясидан бирор бир неъмат ўзгарувчиси бўйича олинган хусусий ҳосиладир.
, бу ерда - -неъмат миқдори; - -неъмат бўйича чекли нафлик. Чекли нафлик - бу бирор неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилиш натижасида (бошқа неъматлар истеъмоли ўзгармаганда) истеъмолчи томонидан олинадиган қўшимча наф. Одатда, бирор-бир неъматни истеъмол қилиш ошганда (бошқа неъматлар истеъмоли ҳажми ўзгармаганда), умумий нафлик ўсади. Демак чекли нафлик мусбат. . Лекин, шу билан бирга, бирор-бир неъматдан ҳар бир бирлик қўшимча истеъмол (бошқа неъматлар истеъмолга ҳажми ўзгармаганда) олдингисига нисбатан камроқ наф беради ва неъматнинг бу хусусиятига чекли нафликнинг камайиш қонуни дейилади. Математик тилда бу нафлик функциясининг иккинчи тартибли ҳосиласи нолдан кичик дегани: . Талабни аниқлашнинг асосида чекли нафлигининг камайиш қонуни ётади. Маълумки, истеъмолчи учун неъматнинг чекли нафлиги камайиб боради ва ишлаб чиқарувчилар қўшимча бирлик маҳсулот сотишлари учун неъмат нархини пасайтиришлари керак бўлади. Умумий нафлик билан чекли нафликнинг ўзгариши қуйидаги расмда келтирилган (23-расм). 23-расм. Умумий нафлик ва чекли нафликнинг ўзгариши. 23-расмдан кўриниб турибдики, неъмат миқдори нинг ошишига, умумий нафлик нинг ошиши тў\ри келади (а-расм). Неъмат миқдори ошганда умумий наф ошгани билан, чекли наф ( - ҳар бир қўшимча бирлик неъматнинг нафи) камайиб боради (б-расм). Максимал нафлик нуқтада эришилганда, бу нуқтада чекли нафлик ( ) нолга тенг бўлади. И стеъмолчининг энг яхши истеъмол неъматлар мажмуини танлашини, неъматлар тури иккита бўлган ҳол учун қараймиз. Умуман олганда бу таҳлилни кескин даражада чекламайди. Ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи танловини берилган неъмат билан бошқа қолган барча неъматлар ўртасида қарасак ҳам бўлади. Иккита неъмат учун нафлик функцияси қуйидаги кўринишга эга (24-расм). Расмда келтирилган нафлик функцияси нинг графигида функциянинг ва қийматларига тў\ри келувчи чизиқлар келтирилган. Масалан, чизи\и нафлик функциясининг қийматига мос келади ва шу чизиқнинг ҳар бир нуқтасига мос келувчи ва неъматлар миқдори комбинациялари бир хил даражадаги нафлик ни таъминлайди. 24-расм. Икки ўзгарувчили нафлик функцияси графиги. Графикдаги чизиқнинг текисликдаги проекцияси эгри чизиқ нафлик функциясининг қийматига тў\ри келувчи бефарқ эгри чизи\и дейилади. Нафлик функциясининг ва қийматларига мос келувчи бефарқ чизиқлар қуйидаги кўринишга эга. 25-расм. Бефарқлик эгри чизиқлари. Бефарқлик эгри чизи\и - бу истеъмолчи учун бир хил наф берувчи неъматлар комбинацияларини ифодалайди. Фараз қилайлик, - гумма, - фанта ичимлиги. 26-расм. Гумма ва фанта ичимлиги учун бефарқлик эгри чизи\и. 26-расмдаги графикда битта гумма билан учта фанта ичимлиги ( нуқта) берадиган наф, 2 та гумма билан 2 та фанта ичимлиги ( нуқта) берадиган нафга тенг. Демак, бефарқлик эгри чизи\и бир хил наф берадиган гумма ва фанта ичимликлари комбинациялари нуқталаридан иборат. Бефарқлик эгри чизиқлар мажмуаси бефарқлик эгри чизиқлари картасини беради (27-расм). 27-расм. Бефарқлик эгри чизиқлари картаси. Бефарқлик эгри чизиқлари бир-бири билан кесишмайди. Бефарқлик эгри чизиқлари қанчалик ўнгда ва тепада жойлашган бўлса, унга тў\ри келадиган нафлик шунча юқори бўлади: Масалан, 27-расмдаги бефарқлик эгри чизиқлари жойлашувига кўра деб ёзиш мумкин. Н еъматларнинг бир-бирини ўрнини босиши. Неъматларнинг бир-бирини ўрнини босиш зонаси деб - бир неъмат билан иккинчи неъматни самарали алмаштириш мумкин бўлган оралиқга айтилади (28-расм). 28-расм. Алмаштириш зонаси. Расмдаги га тенг бўлган неъматнинг миқдори истеъмолчи учун шундай зарурий минимал миқдор ҳисобланадики, у ушбу миқдордаги неъматнинг ўрнига неъматдан қанча кўп таклиф қилинмасин воз кеча олмайди. Худди шундай миқдорга тенг бўлган неъматнинг миқдори ҳам истеъмолчи учун зарурий минимал миқдор ҳисобланади. ва неъматларнинг ўзаро алмашиш соҳаси бўлиб оралиқ ҳисобланади. Бу оралиқда, бу икки неъматнинг бир-бири билан алмаштириш мазмунга эга. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling