Талаб ва таклиф эластиклиги


Download 0.72 Mb.
bet9/10
Sana23.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1112036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
GL 4 05

Даромад самараси - бу неъмат нархи ўзгариши (алмашиш самараси ҳисобга олинмаганда) натижасида реал даромад ўзгаришининг истеъмолчи талабига таъсиридир. Даромад самараси - бу истеъмолчининг сотиб олиш имкониятини ошганлигини кўрсатади ва у бир бюджет чизи\идан бошқа бюджет чизи\ига истеъмолчининг оптимал товарлар мажмуасини ўтишини акслантиради.
Алмашиш самараси - бу нафлик даражаси ўзгармаганда, товарлар нархи ўзгариши муносабати билан истеъмол товарлар талаби таркибининг ўзгаришидир. Алмашиш самараси неъмат нархини ўзгариши натижасида Б неъматни қўшимча неъмат билан алмаштирилишини ифодалайди. Бу алмаштириш бефарқлик эгри чизи\и бўйича бўлади.
Бозор шароитида даромад самараси ва алмаштириш самарасини ажратилиши, товарларга нарх белгилашдаги қонуниятларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Биз даромад ва алмаштириш самараларини нормал товарлар учун кўриб чиқдик. Паст категорияли товарлар учун даромад ва алмаштириш самаралари ўз хусусиятларига эга.
4.4. Бозор талаби

Бозор талаби алоҳида бозордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари йи\индиси билан аниқланади. Бозор талаби чизи\и эса маълум бзордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари чизиқларини қўшиш орқали олиниши мумкин.


Фараз қилайлик, озиқ-овқат бозорида (масалани соддалаштириш учун) учта А, Б ва В истеъмолчилар ҳаракат қилади дейлик.
қуйидаги жадвалда (1-жадвал) ҳар бир истеъмолчининг берилган нархларда озиқ-овқатга бўлган талаби келтирилган.
1-жадвал.

Истеъмолчилар,

Озиқ-овқат


бирликда нархи, Р сўм

А


Б


В


Умумий бозор талаби, бирликда

1

4

6

8

18

2

3

5

7

15

3

2

4

6

12

4

1

3

5

9

5

0

2

4

6

Охирги устунда умумий бозор талаби келтириган ва улар истеъмолчиларнинг индивидуал талабларини қўшиш орқали аниқланган. Масалан, озиқ-овқат нархи 1 сўм бўлганда, умумий бозор талаби қуйидагича ҳисобланади:



+уйидаги 1-расмда ушбу истеъмолчиларнинг талаб чизиқлари ва бозор талаб чизи\и келтирилган. Бозор талаби чизи\и ҳар бир истеъмолчининг берилган нархлардаги талабларини қўшиш орқали ҳосил қилинган.
Бозор талаби чизи\ининг ҳар бир нуқтаси берилган нархда учта истеъмолчи учун қанча озиқ-овқат бирлиги кераклигини кўрсатади. Масалан, нарх 3 сўм бўлганда, бозор талаби 12 бирлик бўлиб, у А, Б ва В истеъмолчиларнинг нарх 3 сўм бўлгандаги талаблари йи\индисига тенг


1-расм. Истеъмолчилар талаб чизиқлари ва бозор талаби чизи\и.


Истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари чизиқлари тў\ри чизиқлардан иборат бўлгани билан бозор талаб чизи\и ҳам тў\ри чизиқдан иборат бўлиши шарт эмас. Нима учун деганда, юқори нархларда баъзи бир истеъмолчилар товарни сотиб олмаслиги ҳам мумкин ёки улар ҳар хил миқдорда сотиб олиши мумкин.


Яна шуни таъкидлаш лозимки, истеъмолчилар талабларига таъсир қилувчи барча омиллар бозор талабига ҳам таъсир қилади. Масалан, истеъмолчилар сонининг ошиб бориши бозор талаб чизи\ини ўнгга, тепага силжитади ёки бўлмаса, истеъмолчилар даромадларини ортиши, уларнинг озиқ-овқатга бўлган талабини оширади. Бу ўз навбатида бозор талаб чизи\ини ўнгга-тепага силжишига олиб келади.
Умуман олганда, бозор талабини аниқлашда ҳар хил демографик гуруҳларга қарашли истеъмолчилар талабларини йи\ишга, ҳар хил ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар талабларини йи\ишга тў\ри келади. Масалан, музқаймоққа бўлган бозор талаби ўрганилганда ёш болалар талаби, ўсмирлар талаби, аёллар талаби, нафақахўрлар талаби тў\рисидаги ахборотларни олишга ва уларни жамлашга тў\ри келади. Худди шу масалани ҳудудлар бўйича аниқлаш ҳам мумкин.
Бозор талаби чизи\ини ва шу билан бирга индивидуал талаб чизи\ини ифодалашда товарларнинг нарх бўйича эластиклик коэффициентидан фойдаланиш мумкин. Биз юқорида кўрган эдикки, агар талаб нарх бўйича эластик бўлса, нархнинг пасайиши истеъмолчини товардан кўпроқ сотиб олишга ундайди. Натижада истеъмолчининг товар сотиб олишга сарфи ўсади, нарх ошганда истеъмолчи сарфи камаяди.
Агар талаб эластик бўлмаса, нарх ошганда истеъмолчи сарфи ҳам ошади, нарх пасайганда камаяди. Бордию талаб бирлик эластикликка эга бўлса, нарх ошганда ҳам, ошмаганда ҳам истеъмолчининг товар сотиб олишга сарфи ўзгармайди.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling