Талаб ва таклиф назарияси
Талаб тушунчаси. Талаб миқдорига таъсир этувчи омиллар
Download 102.57 Kb.
|
Xo\'razboyev Mirjalol
Талаб тушунчаси. Талаб миқдорига таъсир этувчи омиллар.
Инсон эҳтиёжи бозор орқали товарларни сотиб олиш билан қондирилади. Бозорга ҳаридорлар ўз талаби билан чиқади, бунга жавобан сотувчилар товарни таклиф этадилар. Истеъмолчиларнинг бозордаги ҳаракати талаб шаклида намоён булади. Демак талаб бу энг аввало бирон бир товар ёки хизматларга бўлган эҳтиёжни бозорда намоён бўлишидир. Эҳтиёжнинг пул билан таъминланган туловга қабул қисми талабга айланади. Пулсиз талаб бўлмайди. Масалан; инсоннинг мебель сотиб олиши хоҳиши бор, лекин зарур миқдорда пул бўлмаса, хоҳиш рўёбга чиқмайди, унинг эҳтиёжи мебель бозорида талабни ҳосил этмайди. Талаблар ҳар хил бўлиб, якка талаб, бозор талаби, жамоа талабини кўриш мумкин. Якка талаб бу ҳар бир истеъмолчининг алохида шахс, харидор таърикасидаги талабидир. Бозор талаби бу бир қанча истеъмолчиларнинг товар ёки маълум хизматга бўлган талаб йиғиндисидир. Жамоа талаби кўпчиликка мансуб, биргаликдаги фойдаланиладиган эҳтиёжни амалга оширилишидир, фойдаланишидир. Масалан; билим олиш, малака ошириш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш. Бозор талаби инсоннинг талабининг миқдори ва харидорларнинг сонига боғлиқ бўлади. Якка талаб кишиларнинг ёши, жинси, дини, этиқоди, удумлари, анъаналари, касбий-кори қаерда истиқомат қилишга қараб фарқланади. Талаб хар доим бир хил бўлмайди, у ўзгарувчан бўлади. Бунинг сабаби шулардан иборатки, аввало эҳтиёж ўсиб боради, даромадлар ҳам ўсади, маданият юксалиб боради. Булардан ташқари талабга қуйидаги омиллар таъсир қилади: 1.Товарларнинг нархи. Бозорда нарх пасайса товарга талаб ортади, уни кўпроқ харит қилади. Аксинча нарх ошса талаб қисқариб, товар камроқ харид этилади. Мисол учун нархнинг талабга таъсирини қуйдаги мисолда кўриш мумкуин.
Демак товар бирлигининг нархи қанчалик паст бўлса, харит қуввати юқори бўлади. 2. Даромадлар микдори, даромад харид қобилиятини белгилайди. Нарх ўзгармаган тақдирда даромат ўзгарса, шунга кўра товар хариди ортади ёки қисқаради. Даромаднинг талабга таъсири жихатидан товарлар икки гурухга ажралади. Биринчиси, одатдаги товарлар бўлиб, буларга талаб даромад камайган шароитида ҳам ортиб боради, чунки бошқа қимматроқ товарлар хариди камайганидан уларга талаб ортади. Масалан, ўз машинасида юргшан одам даромади камайганда у харажатларни кўтара олмай қолади, натижада у автобусда юра бошлайди, бунда автобус хизматига талаб ортади. Иккинчи, олий тоифали таворлар. Буларга талаб даромадга қараб ортиб туради. Нарх ўзгармаган, хатто ошган шароитида ҳам бу таворларга талаб ошади, чунки уларни сотиб олиш имкони бўлади. 3. Ўринбосарлар товарлар нархи. Бир товар нархи ошса унга талаб қисқариб, бунинг ўрнини босувчи бошка товарга талаб ошади. Масалан, гўшт нархини ортиши тухумга талабни оширади, чунки тухум гўшт каби оқсилли озуқадир, унинг ўрнини боса олади. 4. Харидорлар сони. Харидорларнинг оз ёки куп бўлиши ва уларнинг харид қурби талабага таъсир қилади. Харидорлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик талаб ортади. 5. Кутилдадиган ўзгаришлар. Бунда даромаднаинг ўзгариши мумкин, ёки нарх ўзгариши мумкин. Ҳар иккиси ҳам ўзгариши талабни сотиб олиш қобилиятига таъсир килади. Хулоса қилиб айтганда талабга хилма хил омиллар таъсир этади, лекин булар орасида нарх ва даромад асосийдир. Умуман ижтимоий – иқтсодий тарақиёт давомида эҳтиёжлар юксалиб бориши муносабати билан талаб ҳам ўсади. Ишлаб чиқариш кучли жойда талаб барқарор қондирилади. Талаб қонуни. Талабнинг нархга боглиқ эластиклиги. Талаб қонуни шундай иқитсодий қонундирки,унга биноан таворларга талаб нархига тескари мутаносибликда булади. Нарх ошса талаб қисқаради, нарх пасайса талаб ошади. Талаб қонунини миқдоран ўзгариб бориши талаб эластиклиги (ўзгарувчанлигини) ифода этади. Шунга қараб нархнинг ўзгаришига жавобан талаб нақадар ўзгарганлигини билиш мумкин. Нархга жавобан талаб жиддий тарзда ўзгарса талаб эластик ҳисобланади, агар бу ўзгариш суст бўлса ноэластик талаб мавжуд бўлади. Товар нархи билан талаб миқдори ўртасидаги боғланиш талаб эгри чизиғи дейилади. Буни қуйдаги чизмада кўриш мумкин. Талабнинг эластиклигини кўп ҳолларда 4та омил юзага келтиради. Биринчи омил, Малумки товарлар 2 хил бўлади: кундалик энг зарур товарлар,буларни ҳамма истеъмол этади. Иккинчидан энг зарур булмаган ёки зебу – зийнат қиммат турувчи товарлар. Бу товарларни ҳамма эмас, маълум харидорлар истемол эстади,? булар одатда пулдорлар ёки айрим товар ҳавасмандлари бўлади. Кундалик товарларга талабнинг эластиклиги паст булади, чунки нархнинг ўзгаришига жавобан уларга талаб камроқ ўзгаради ёки шундай товарлар борки, улар нархини ўзгариши талаб эластиклигини вужудга келтирмайди. Масалан; нон, туз, электр энергия ва бошка хар кунги зарур таворлар. Буларни истемъол этмасликнинг иложи йўқ, шу сабабли нархнинг ўзгариши уларга талабнинг элсатиклигини юзага келтирмайди. Иккинчи омил. Бозорда ўринбосар товарларнинг мавжудлиги бозорда нарх ошганда талаб бошқа нархи ўзгармаган товарга кучаяди, чунки бу товарлар ўринбасор бўлиб бир эхтиёжни қондириади. Масалан, сариёғ арзонлашса маргарин ўрнига уни купроқ олишади. Агар сариёғ қимматлашса маргаринга талаб ошиб, у эластик холатда бўлади. Агар товарнинг ўринбосари бўлмаса, нархнинг ўзгариши унинг ўзига бўлган талабни эластик қилади. Учунчи омил. Бозорнинг таркиби. Агар бозор тор бўлса, нарх ўзгариши у ердаги маълум товарга бўлган талабни эластик қилади. Тўртинчи омил – бу талабнинг қандай вақт оралиғида ўзгариши.Агар қисқа вақтни олсак, бунда талабнинг нархга боғлиқ эластиклиги сезилмайди, узоқ даврда у яққол кузга ташланади. Талабни даромадга боғлиқ эластиклиги нархдан бошқа талабга таъсир этувчи энг мухим омил бу истеъмолнинг даромади, яъни харид қурбидир. Нарх ўзгармаган холда даромаднинг ортиши ёки камайиши талабнинг ортиши ёки қисқаришига оилиб келади. Нарх каби даромад ҳам объектив бўлади. Истеъмолчи бозордаги нархни борлигича қабул қилади, у нархни ўз билганича ўрната олмайди, чунки даромад бўлиши бунинг бозордаги талаб ва таклиф нисбатини белгилайди. Даромад кам истеъмолчининг хохишига боғлиқ эмас, чунки унинг қанча булиши реал шароитга боғлиқ бўлади. Демак талабнинг даромадга боғлиқ эластиклиги даромаднинг ўзгаришига жавобан талабнинг нақадар ўзгарганлинини билдиради. Нарх ўзгармаган холда даромад ўзгарса, истеъмолчининг талаби ҳам ўзгаради, чунки унинг харид қобилияти ортади ёки камаяди. Талабда товар нафлигининг талабга таъсири қандай бўлади. Шуни айтиш керакки товарларга талаб уларнинг нафлилигига ҳам боғлиқ бўлади. Ҳаётда талабнинг оз ёки кўп бўлишини нафлилик юзага келтиради. Нафлилиги юқори бўлган товарларга талаб ошади, нафлилиги паст товарларга талаб қисқаради. Товарнинг нафлилиги унинг кишилар эхтиёжини нақадар қондира олиши, яъни истеъмолчиларда қониқиш ҳосил этишидир. Товарлар қанчалик кўп бўлса, улардан энг нафлилигини танлаб олиш мумкин.Танлов юз берганда харидор ўз пулига қараб товарларнинг энг яхшисини харид этади, шуларга талаб билдиради. Download 102.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling